date

Нилуфар Усмонова: “3 марта турмуш қурдим, 3 марта ажрашдим — барчаси қисмат” (видео)

Нилуфар Усмонова: “3 марта турмуш қурдим, 3 марта ажрашдим — барчаси қисмат” (видео)

Хонанда Нилуфар Усмонова Instagram'да жойлаган видеосида ўз ҳаёти ҳақида самимий фикрларини бўлишди.

“Менинг 5 нафар фарзандим бор. 3 марта турмуш қурганман ва 3 марта ажрашганман — бу факт. Биринчи турмуш ўртоғим оламдан ўтган. Иккинчи марта турмуш қурдим, кейин ажрашдик. Учинчи турмушим ҳам ажрим билан якунланди. Бу — қисмат. Қанчалик буни истамаган бўлсам ҳам, ҳаётда яшаб ўтишга мажбур бўлдим.

Бугунги кунга келиб, буларнинг барчаси учун шукроналик айтаман. Уларнинг ҳар биридан розиман, ҳар куни ҳаққига дуо қиламан. Ҳозир улар билан оилада яшаган пайтларимдагидан ҳам яқинман. Асл яқинлик энди бошланди. Яратганга ишонаман ва биламанки — бўлиб ўтган ҳар бир нарса хайрликка бўлиб ўтишига,” — дея гапирди хонанда.


Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Нилуфар Усмонова: “3 марта турмуш қурдим, 3 марта ажрашдим — барчаси қисмат” (видео)