16:22 / 05.11.2024
13

Метаболизмни секинлаштирадиган одатлар

Метаболизмни секинлаштирадиган одатлар
Метаболизмда органик ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган моддалар ва энергия ҳосил бўлади. Шунинг учун инсон организми доимий равишда энергия ва ҳаётийликни қўллаб-қувватлайдиган озуқа моддаларига муҳтож. Моддалар алмашинуви жараёнини нормаллаштириш учун нафақат ёмон одатлардан халос бўлиш, балки янги ва тўғри овқатланиш тартибига ўтиш муҳимдир. Қуйида мутахассислар метаболизмни жиддий бузадиган ва ортиқча вазнни йўқотиш жараёнини секинлаштирадиган одатларни санаб ўтади.

Қандай одатлар метаболизм жараёнига салбий таъсир қилади?

Фото: Shutterstock
Нонуштани ўтказиб юбориш

Диетологларнинг барчаси бир овоздан таъкидлайди: нонуштадан воз кечиш метаболизм учун энг зарарли одатлардан биридир. Эрталабки таом куннинг қолган қисмида метаболизм қандай ишлашини белгилаб беради. Агар нонушта қилинмаса, тана энергия тежаш режимига ўтади, бу моддалар алмашинувининг секинлашишига олиб келади.

Тунда тамадди қилиш

Инсон организми тунда дам олишга мослашган, қўшимча газаклар бу вақтда организм ортиқча ишлашига мажбур қилади. Бундай ҳолатнинг тез-тез такрорланиши уйқунинг сиркад ритмларини бузади ва метаболизм тезлигига салбий таъсир қилади. Мутахассислар кечки овқатни ухлашдан 3-4 соат аввал ейишни тавсия қилади.

Оқсиллар етишмаслиги

Таркибида оқсил миқдори кўп бўлган маҳсулотларни етарли даражада истеъмол қилмаслик метаболизм тезлигига жавоб берувчи мушаклар массасини камайтиради. Шу сабабли парҳезшунослар ҳар бир таомга сифатли оқсилга бой маҳсулотларни киритишни тавсия қилади.

Сифатли оқсиллар қуйидаги маҳсулотларда мавжуд:
- Гўшт маҳсулотлари: товуқ, курка, ёғсиз мол гўшти;
- Балиқ ва денгиз маҳсулотлари: тунец, лосос, қисқичбақалар;
- Сут маҳсулотлари: грек йогурти, творогнинг юмшоқ ва қаттиқ турлари;
- Ўсимликлар: ясмиқ, ловия, нўхат, киноа, ёнғоқ.

Фото: Shutterstock
Ортиқча шакар

Шакар ва оддий углеводларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилганда инсулин даражаси ошади, бу эса вақт ўтиши билан моддалар алмашинувини секинлаштирадиган инсулинга резистентлик ҳолатини келтириб чиқаради.

Тартибсиз овқатланиш

Овқатланиш орасидаги 4-5 соатдан ортиқ доимий танаффуслар танани захирада ёғ тўплашга мажбур қилади. Парҳезшунослар ҳар 3-4 соатда, оз-оздан овқатланишни тавсия қилади.

Етарлича суюқлик ичмаслик

Организм сувсизланиши барча метаболик жараёнларни сезиларли даражада секинлаштиради.

Доим бир хил таом ейиш

Узоқ муддат фақат маълум бир маҳсулотни истеъмол қилиш метаболизм нормал ишлаши учун зарур бўлган муҳим озуқа моддаларининг етишмаслигига олиб келади.

Жуда паст калорияли диеталар

Танани мураккаб ва ҳолдан тойдирадиган парҳезлар билан қийнаш метаболизм учун хавфлидир. Ортиқча вазнни йўқотиш тартибли ва босқичма-босқич бўлиши лозим.

Метаболизмни қандай тезлаштириш мумкин?

- кунни бир стакан илиқ сув ва фойдали нонушта билан бошлаш;
- тўғри овқатланиш тартибига амал қилиш;
- оқсиллар миқдорини ошириш;
- етарли миқдорда сув ичиш;
- мунтазам равишда жисмонан фаол бўлиш.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Метаболизмни секинлаштирадиган одатлар