Қайси маҳсулотлар стрессни камайтиришга ёрдам беради?

Стресс замонавий ҳаётнинг энг кўп учрайдиган муаммоларидан бири ҳисобланади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, тўғри овқатланиш асаб тизимини тинчлантириш ва руҳий ҳолатни яхшилашга ёрдам бериши мумкин.
Шифокорлар айниқса магнийга бой маҳсулотларни истеъмол қилишни тавсия этади. Ёнғоқ, бодом, банан ва исмалоқ каби маҳсулотлар организмда стресс гормонларини камайтиришга ёрдам бериши айтилади.
Балиқ маҳсулотлари ҳам фойдали ҳисобланади. Лосось, скумбрия ва сардина каби омега-3 моддасига бой балиқлар мия фаолиятини қўллаб-қувватлаб, безовталик ҳиссини камайтиришга ёрдам бериши мумкин.
Шунингдек, қора шоколад ҳам кайфиятни кўтарувчи маҳсулотлардан бири сифатида тилга олинади. Мутахассисларга кўра, меъёрида истеъмол қилинган қора шоколад организмда “бахт гормони” деб аталувчи серотонин ишлаб чиқарилишига ёрдам беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!