Россияда электроника учун космик «елим» ихтиро қилинди

Ростех таркибига кирувчи «Росел» холдинги синтерлаш усули орқали кристалларни монтаж қилишга мўлжалланган кумуш асосидаги нанопастани ишлаб чиқди. Ушбу технологиянинг асосий хусусияти материалларни босим остида қовуштиришдан иборат бўлиб, бу анъанавий кавшарлашдан фарқли ўлароқ, бирикмада бўшлиқлар ҳосил бўлишининг олдини олади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги ишланма юқори иссиқлик ва электр ўтказувчанлигини таъминлайди, шунингдек, экстремал ҳароратлар ва кескин термоциклларга бардош бериш қобилиятига эга. Ишлаб чиқувчиларнинг маълумотларига кўра, паста 200–250 °К ҳароратда монтаж ишларини амалга ошириш имконини беради. Шу билан бирга, тайёр бирикмалар классик кавшарларга қараганда анча юқори термик чидамлиликни намойиш этади.
Материалнинг муҳим хусусиятларидан бири унинг радиацияга чидамлилигидир, бу эса космик аппаратура учун ўта муҳим ҳисобланади. Нанопастани яратиш билан Maxсус радиоматериаллар марказий конструкторлик бюроси (СКБ РМ) шуғулланди. Дастлабки синовларда таркиб юқори ишчи кўрсаткичларни, жумладан, 170 В/м*К гача бўлган иссиқлик ўтказувчанлигини кўрсатди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!