Ишни бажаришми ёки кейинга қолдириш?
Узлуксиз равишда кейинга сурилаверган ишни «беш дақиқалик старт» ёрдамида уддалаш мумкин. Сиз ўз-ўзингизга «мен бу ишни бошлайман ва аниқ 5 дақиқада тамомлайман» деб сўз беринг. Ишни бошлашингиз билан, миянгиз, танангиз ва онгингиз 5 дақиқада жараёнга киришиб кетади ва сизнинг ўзингиз тўхташни хоҳламай қоласиз. Асосийси — бошлаш.
Ҳар доим қайғуришми ёки муаммони ечишни бошлаш?
Каллангизда сизга тинчлик бермаётган бир неча муаммолар айланиб юрибдими? Уларни қанча кўп ўйласангиз вазият шунча чуқурлашади. Бундай ҳолатда энг яхшиси қоғозга сизни нима ва нима учун безовта қилаётганини ва буни қандай тўғрилаш кераклиги ҳақида ёзиб чиқинг. Қоғоздаги ҳамма ечимларни кўрганингиздан кейин фақат олдиндан ўйланган режа асосида ҳаракат қилиш қолади.
Бефарқ қолишми ёки бошқаларга ёрдам бериш?
Психолог С. Любомирски ўтказган тажрибасида, одатда хайрли ишлар қилмайдиган одамлардан бошқаларга ёрдам беришни илтимос қилди. Бундай тажрибадан кейин унда иштирок этганларнинг ҳаммаси ўзларини аввалгидан бахтлироқ ҳис қила бошлаганлар.
«Йўқ» дейишни билишми ёки ҳаммасига рози бўлиш?
«Йўқ» — бу энг оғир сўз бўлса керак. Биз кўпинча «йўқ» дейишни истасак ҳам «ҳа» деймиз. Биз қаршилик қила олмаймиз, чунки ўзимизни одамлардан қарздордек ҳис қиламиз.
«Йўқ» дейишни бошлашда муросага келиш техникасидан фойдаланинг. Масалан, ҳамкасбингиз ишда яна бир соат қолиб унга ёрдам қилишни сўраганда, «ҳозир қололмайман, икки ҳафтадан кейин вақтим бўлади» деб айтиш ўринли бўлади.
Манба: Дарё “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Сўровнома: Исроилликларнинг 64 фоизи Нетаньяху ҳукуматига ишонмайди
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
Австрияда сантехник 30 килограмм оғирликдаги тилла тангалар топиб олди
Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди