Тиш пастаси инсонда саратонни чақириши мумкин. Бундай хулосага АҚШнинг Бингемтон университети тадқиқотчилар гуруҳи келди. Улар ўтказилган тадқиқотлар натижасида тиш пастаси инсон организмига қандай салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлашди, деб ёзади Кун.уз нашри.
Маълум бўлишича, тиш пастасида титан диоксиди бўлиб, у инсонда саратонни пайдо қилиши мумкин. Паста қадоқларида у Е-171 номи билан кўрсатилади.
Шунингдек бу модда сақичда ҳам бор. Инсон организмига тушган титан диоксиди ичакларни тўлақонли ишлашига имкон бермайди. Бу модда ичакка иммунитет учун фойдали бўлган элементларни ўзлаштиришга халақит беради.
Тиш пасталари ва сақичларга титан диоксиди ранг берувчи сифатида қўшилади. У инсон иммунитетини кучсизлантиради. Шу билан бирга, бу модданинг доимий таъсири ичакнинг ташқи таҳдидларга чидамлилигини пасайтириш ва унинг яллиғланишига олиб келиши мумкин.
Олимлар тиш пастаси ёки сақич таркибига нималар киришини диққатлик билан ўқишни тавсия этишмоқда. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, титан диоксиди бир қадар хавфсиз модда, бироқ унинг хусусиятлари охиригача ўрганиб чиқилмаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Сўровнома: Исроилликларнинг 64 фоизи Нетаньяху ҳукуматига ишонмайди
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
Австрияда сантехник 30 килограмм оғирликдаги тилла тангалар топиб олди
Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
Трамп учта давлат товарларига божлар жорий этмоқчи