Жиззах шаҳрида аукцион орқали нотурар бино сотиб олган фуқаро С.С. ўз мулкини қабул қилиб олиши учун судга мурожаат қилишга мажбур бўлди. Сабаби — бинодан аввалги эгалари чиқишни истамаган эди.
Фуқаролик ишлари бўйича суд қароридан сўнг, Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди. Суд ҳужжатига кўра, жавобгар Т.Ш. ва бошқалар салондан чиқарилиши керак эди.
Давлат ижрочиси қарздорларга кўчириш куни ва вақти ҳақида расман маълум қилди. Улар ҳозир бўлмаса ҳам, бу ижрони амалга оширишга тўсқинлик қилмаслиги ҳақида огоҳлантирилди.
Кўчириш жараёни холислар ва мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида ўтказилди.
Натижада, салон расмий равишда янги эгаси — фуқаро С.С. ихтиёрига топширилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар