Қаҳва истеъмолини камайтирган одамлар кўпинча тушларининг янада жонли ва эсда қоларли бўлиб қолишини айтади. Бу ҳолат кофеиннинг уйқуга таъсири билан изоҳланади. Кофеин одамни уйқудан сақлайди ва уйқуни чақирувчи моддани тўсади.
Куннинг охирида қаҳва ичиш уйқу сифатини ёмонлаштиради. Агар қаҳва камроқ истеъмол қилинса, уйқу тикланади ва организм яхши дам олади. Бу ҳолат айниқса REМ уйқуси — тушлар кўп кузатиладиган босқичда сезилади.
Шунинг учун қаҳвани камайтирган одамлар кўпинча жонли ва баъзан ғалати тушлар кўради. Бундай тушлар кучли ҳиссиётлар билан эсда қолиши мумкин.
Мутахассислар яхши уйқу учун ётишдан камида саккиз соат олдин қаҳва ичмасликни маслаҳат беради. Бу соғлом уйқуни таъминлаб, тушларни янада равшан қилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар