Қулупнай резавор мева бўлиб, иштаҳани очади, ошқозон-ичак фаолиятини яхшилаб, таом ҳазмини енгиллаштиради. Шунингдек, у табиий пешоб ҳайдовчи восита сифатида организмдаги туз миқдорини меъёрлаштиради.
ЮРАК ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИ
Қулупнай таркибидаги антиоксидант ва флавоноид дармондорилари қон таркибини токсин — заҳарли моддалардан тозалайди. Қулупнай юрак-қон томирларидаги яллиғланишнинг олдини олади ва даволайди. Бунинг учун ҳар мавсумда кунига икки маҳал 1 стакандан қулупнай шарбати ичиш лозим.
ХОТИРАНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ
Мавсум давомида кундалик таомномангиздаги қулупнай миқдорини оширсангиз, хотирангиз билан боғлиқ муаммодан қутуласиз. Чунки қулупнай таркибидаги «Fisetin» табиий экстракти миядаги нейронларнинг маълумот алмашиш фаолиятини яхшилаб, хотирани мустаҳкамлайди.
Замонавий тиббиётда аниқланишича, ҳар мавсумда кунига 15-20 донадан қулупнай ейиш кексаликда хотира сусайиши хасталигига чалинишдан ҳимоя қилади.
ТАНАНИНГ ЁШ КЎРИНИШИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ
Қулупнай таркибида танадаги модда алмашинуви жараёнини фаоллаштирадиган углеводлар миқдори юқори бўлиб, бу организмдаги ҳужайраларнинг тезроқ янгиланиши, янги ҳужайраларнинг пайдо бўлишига шароит яратади. Бунинг учун яхши пишган қулупнайни эзиб, юзингизга суртинг ва маълум вақтдан сўнг (3-5 дақиқа) илиқ сувда чайинг. Шунингдек, терининг «душмани» ҳисобланган токсинларнинг энг ашаддий ғаними ҳам қулупнайдир. Шу сабабли бу мевадан тез-тез еб туриш тананинг кексайиш жараёнини, ажин тушишини секинлаштиради. Қулупнай терини тиниқлаштиради, таранглаштиради. Бундан ташқари, қулупнай салицил кислотасининг табиий манбаи бўлиб, чеҳрани ҳуснбузарлардан халос қилади. Шунинг учун бу мевадан уй шароитида юз учун ниқоб тайёрлаш ҳам мумкин.
1 стакан қулупнай таркибида инсон кунлик истеъмол қилиши лозим бўлган С витамини мавжуд.
ИЧ ҚОТИШИНИ ДАВОЛАЙДИ
Ич қотиши танадаги ичаклар фаолияти билан боғлиқ. Қулулпнай эса ичаклар фаолиятини яхшиловчи зарур пай толаларини ривожлантирадиган моддаларга бой. Шунингдек, қулупнай таркибидаги бириктирувчи тўқима оқсиллари қондаги қанд миқдорини ҳам назорат қилади ва диабетнинг олдини олади. Қондаги глюкоза миқдори 40 фоизгача бўлган қандли диабет билан хасталанган инсонлар айни мавсумда қулупнайни хоҳлаганча истеъмол қилиши мумкин.
ҚОННИ СУЮЛТИРАДИ
Қулупнай қонни суюлтиради. Агар қонингиз қуюқлашган бўлса, энг аввало, нордон қулупнай енг. Иккинчидан, қулупнайни шакарга ботириб эмас, сут ёки сут маҳсулотлари — сметана, қаймоқ билан истеъмол қилинг.
ҚУВВАТ БЕРАДИ
Қулупнай таркибида клетчатка ва пектин моддалари юқори даражада, органик шовул кислотаси эса етарли миқдорда сақланади. Тиббиётда аниқланишича, бу моддалар танани энергия билан таъминлаш хусусиятига эга. Шунинг учун қулупнайнинг айни баҳор фаслида пишиши организмнинг қувватланишига ёрдам беради.
БАКТЕРИЯЛАРГА ҚАРШИ КУРАШАДИ
Қулупнайдаги полисахаридлар органик кислоталар билан ичак микрофлорасини нормаллаштиришга, дисбактериознинг олдини олишга ва организмдан токсин ҳамда оғир металларни ҳайдашга ёрдамлашади. Бунинг учун қулупнай шарбатини тез-тез ичиб туринг.
ВИТАМИН ТАНҚИСЛИГИДАН ХАЛОС ЭТАДИ
Қулупнайни мунтазам истеъмол қилиш мавсумий витамин танқислигининг олдини олади ҳамда организмни С, Е ва В гуруҳи витаминлари билан тўйинтиради. Бундан ташқари, қулупнай таркибида юқори миқдордаги моддалар — марганец, калий, кальций, мис, кобальт, молибден мавжуд. Шунингдек, унда фолий, лимон, олма ва салицил кислоталари, юрак сиқилишининг олдини олувчи В витамини, қувват бағишловчи К витамини ҳамда камқонликда фойда берувчи темир моддаси бор.
Эслатма: ошқозон яраси ва гастритдан азият чекаётган инсонлар қулупнай истеъмол қилмагани маъқул. Сабаби, меванинг уруғи ошқозоннинг шиллиқ пардасига салбий таъсир кўрсатади. Бўғимлари оғрийдиганлар ва аллергияси бор кишиларга қулупнай тавсия этилмайди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Женна Ортега, Зендая ва ёш бўлишига қарамай Голливудни забт этган актрисалар
Пентагон АҚШнинг Исроил хавфсизлигига содиқлигини яна бир бор эслатди
Олимлар бактериялардан янги антибиотик яратди
Манба: ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан олинди
Боғ, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқловчи ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди