13:20 / 25.05.2017
15 217

Нима учун аёллар эркакларга нисбатан узоқ умр кўради?

Нима учун аёллар эркакларга нисбатан узоқ умр кўради?
Антропологлар ибтидоий жамоа тузуми ва қадимги тош даврларини инсоният тарихида энг узоқ давом этган шу билан биргаликда кексаликсиз ўтган жамият сифатида таърифлашади. Тадқиқотлар бу даврда кишиларнинг ўртача умр кўриши 20-34 ёшдан ошмаганлигини кўрсатади. Кейинчалик эса инсон онги тафаккури ривожланиши, сивилизациянинг яратилиши Шарқ ва Ғарб илм фан соҳаларининг тараққий этиши инсонлар умрини ҳам бирмунча узайтирди. ХV асрда бу кўрсаткич 40 ёшгача , ХVIII асрда 43 48, ХIХ асрда 57, ХХ асрда эса 71 ёшгача ўсди.

Қарилик ҳақида бир қанча назариялар илгари сурилган. Герантологларнинг фикрича, бу моддалар алмашинувининг бузилиши яъни организмнинг ташқи муҳитга мосланиш қобилиятининг сусайишидир Нормал физиологик қариш секин-аста юз беради. Бунда диссимиляция жараёни ассимиляция жараёнига нисбатан жадал кечади ва аъзолардаги асосий тўқималар атрофияга учрайди. Яъни нобуд бўлади бу жараён, аввало миядан бошланади ундаги 17-22% тўқималар қисқара боради. Бир ўзи 5 хил функцияни бажарувчи жигарда 12-14% тўқималарда атрофия бошланади. Натижада инсонларнинг функционал ва реактив имкониятлари пасаяди. Тадқиқотларга кўра одам аслида 100-120 ёшда физиологик қарий бошлайди. Бироқ бугунги кунда бу ҳолат деярли кузатилмайди. Йилдан йилга кўпайиб бораётган турли касалликлар ва эпидемиялар, наркомания, алкогализм, кашандалик экологиянинг бузилиши, шунингдек бошқа кўплаб ижтимоий факторлар таъсирида инсонларда кексалик аломатлари анча эрта пайдо бўлмоқда.

Статистик маълумотларга кўра эркакларга нисбатан аёлларнинг кўпроқ умр кўриши тасдиқланган. Қизиғи шундаки бу нафақат инсонларда балки ҳайвонларда ҳам кузатилган экан. Эркаклар атресклероз, юрак ва мия қон томирларининг фаолияти бузилиши нисбатан эртароқ бошланади .Уларнинг инфаркт, миокардга чалиниш эҳтимоли аёлларга қараганда 40-49ёшда, 50-59 ёшда ва 60 ёшдан кейин икки баробар ортади Буни жинсий гармонлар билан ҳам изоҳлаш мумкин. Аёллар организмида фақат эстрогенларни, эркаклар организмида эса кўпроқ андрогенларни синтез қилади.

Эстрогенлар ўз навбатида организмни турли хасталиклардан ҳимоя қилиш хусусиятига эга. Бундан ташқари вақтида йиғи орқали чиқарилиб ташланмаган ҳиссий кечинмалар гипертония, юрак касалликлари, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакларда юзага келувчи касалликларга сабаб бўлади. Аёлларга «йиғлоқи»лиги бу жиҳатдан фойда келтиради.

Хулоса қилиб айтганда, соғлом, бахтли ва узоқ умр кўрай десангиз зарарли одатлардан воз кечинг ва ўзингизга катта эътибор беринг.

Манба: Mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун аёллар эркакларга нисбатан узоқ умр кўради?