18:25 / 08.06.2017
6 987

Кийимларни мукаммал равишда дазмоллашнинг 8 сири

Кийимларни мукаммал равишда дазмоллашнинг 8 сири
Бу маслаҳатлар буюмлар ва дазмолнинг умрини узайтиришга ёрдам беради, шунингдек дазмоллаш жараёнини осонлаштиради.

1. Қуруқ матони дазмолламанг

Қуруқ кийимдаги буришган жойларни кетказишга уриниш — фойдасиз иш. Шунинг учун ғижимланган буюмларни ҳўлланг ёки буғлаш режимидан фойдаланинг.

2. Дазмоллашни паст ҳароратли режимда бошланг

Дазмоллар совишга қараганда анча тезроқ қизийди.

Агар сиз турли хилдаги буюмларни дазмолламоқчи бўлсангиз, паст ҳарорат талаб қиладиганларидан бошланг.

Бошида ипак ва полиэстердан қилинган кийимларни, кейин эса пахтали матодан тайёрланганларини дазмолланг. Бунда сиз вақтни тежайсиз ва қизиб кетган дазмол ёрдамида нозик матоли кийимларни бузилишдан сақлайсиз.

3. Ҳар қандай тушунарсиз ҳолатларда паст ҳароратни танланг

Агар буюм аралаш матолардан тайёрланган бўлса, энг паст ҳарорат талаб қиладиган мато учун режим танланг.

4. Водопровод сувидан фойдаланишдан қўрқманг

Замонавий моделдаги дазмоллар оддий оқар сувларида ҳам ишлайди. Шунинг учун дазмоллашда албатта дистилланган сувдан фойдаланишингиз шарт эмас.

5. Дазмолни тозаланг

Кийимларни бузиб ёки доғ қилиб қўймаслик учун, дазмолларни ҳар доим куйиндидан тозаланг. Буни махсус тозаловчи воситалар ёрдамида амалга ошириш мумкин.

6. Дазмоллашдан кейин резервуардаги сувни тўкинг

Дазмол ичида қолган сув унинг ички қисмларига ёки тагига зарар етказиши мумкин.

7. Қулай дазмол тахтасидан фойдаланинг

Яқин вақтларгача дазмоллаш тахталарининг тузилиши деярли ўзгармаган эди. Лекин ҳозир 360 даражагача ўзгариш хусусиятига эга бўлган моделлар пайдо бўлди. Бундай тахталар сизнинг вақтингизни ва кучингизни тежайди.

8. Матони тортинг

Дазмол тахта устида кийимни тўғрилаш осон. Агар сиз қўлда буғловчи мосламадан фойдаланаётган бўлсангиз ва кийим илинган бўлса, уни эҳтиётлик билан пастга тортинг. Шунда у яхшироқ дазмолланади.

Манба: «Лайфхакер» ва «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кийимларни мукаммал равишда дазмоллашнинг 8 сири