Ҳар бир организм ўз эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда суткалик меъёрда сув ичиши даркор. Бунга амал қилмаслик оқибатида турли салбий ҳолатлар кузатилиши мумкин. Хўш, аслида қандай ва қанча сув ичиш керак? Шу каби саволларимизга таниқли диетолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор Анатолий Худойберганов жавоб берди.
– Инсон организмида сувнинг аҳамияти қай даражада муҳим?
– Жисмоний юкламаларда фақат 25% ишлаб чиқарилган қувват механик ишларда фойдаланилади, қолган 75% иссиқликка кетади. Жисмоний фаолият даврида ишлаб чиқарилган қўшимча иссиқлик танани қиздиради ва унинг ички ҳароратини оширади. Организмни ортиқча иссиқликдан халос этиш учун тер ажралиб чиқади, буғланиш натижасида қон ва тана совийди. Агар бундай бўлмаса, жисмоний меҳнат ёки спорт билан шуғулланадиган одам иссиқлик стрессига дучор бўлади.
– Агар танамизда сув миқдори етарли бўлмаса, қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
– Мабодо сув етишмаса, буйракларга ёрдам керак бўлади ва у жигарга мурожаат қилади. Агар жигар тез-тез буйракнинг вазифасини бажаришига тўғри келса, у самарали равишда ишлай олмайди. Инсонда 1% сув йўқотилиши чанқоқни қўзғатади; 2% – бардошлиликни пасайтиради; 3% – кучни камайтиради; 5% – сўлак ва сийдик ажралиб чиқишини камайтиради, нафас олишни тезлаштиради, лоқайдлик, мушак заифлиги, кўнгил айнишини келтириб чиқаради. Буюк тиббиёт уламоси Буқрот (Гиппократ) кўп миқдорда сув ичиб, сийдик ҳажмини кўпайтириш ва бу билан сийдик йўлида тошлар пайдо бўлишининг олдини олишни тавсия этган. Бугунги кунда тахминан 12-15% аҳолининг буйрагида тош ҳосил бўлмоқда. Сийдик-тош касалликлари қўзғалиши эҳтимолини камайтириш бир неча омилларга боғлиқ бўлиб, бунда парҳез (айниқса, суюқлик истеъмоли) – сийдик ажратиб чиқарувчи тизимга таъсир этиб, уни осонликча ўзгартириши мумкин.
– Сувсизлик стресси қандай белгилар билан намоён бўлади?
– Сувсизлик ва иссиқлик стресси аломатлари
Агарда сийишга қатнашингиз камайса, ҳажми қисқарса, ранги тўқ бўлса, бу сувсизликдан далолат беради. Сийдикнинг ранги сомон рангида бўлиши керак: у рангсиз ҳам эмас, аччиқ чой рангига ўхшаш бўлмаслиги ҳам лозим. Томоқ қуриши, қуруқ йўтал, хирилдоқ товуш, буларнинг ҳаммаси – сувсизлик аломатлари бўлиб, турли касалликларга олиб келиши мумкин.
– Биз асосан қайнатилган сувни кўпроқ фойдали деб ўйлаймиз. Мутахассислар аслида қандай сув ичишни тавсия этишади?
– Энг яхши ичимлик – бу тоза қайнатилмаган, салқин ичимлик суви ёки минераллаштирилган тоза ичимлик сувлари. Рангли яхна ичимликлар, айниқса, идишлардаги “яхна чойлар” тавсия қилинмайди. Уларнинг таркибида ҳар хил сунъий буёқлар, консервантлар, таъм берувчи моддалар чанқаш жараёнини таранглаштиради ва буйрак функцияларини қийинлаштиради.
– Сув ичиш миқдори ортиб кетишининг ҳеч қандай салбий таъсири йўқми?
– Жуда кўп миқдордаги сув ҳам хавфли бўлиши мумкин. Ўртамиёналик – бу ҳамма нарсага хос, ҳатто сув ҳақида гап кетганда ҳам. Организмда суюқлик ва минераллар ўртасида баланс мавжуд бўлиб, у осон бузилиши мумкин. Қонда натрий ва бошқа минерал(электролит)ларнинг концентрацияси бироз пасайиши керак, акс ҳолда мушакларнинг қисқариши, шу жумладан, организмнинг энг муҳим мушаклари – юрак ўзгариши ҳолатлари рўй беради. Агарда сиз овқат билан жуда кўп сув ичсангиз, гипергидратация ривожланиши мумкин. Муаммо шундаки, бундай ҳолатларда қон жудаям суюқлашади, бу эса сувсизликдан кўра хавфлироқ. Сувсизликда электролитлар таркиби юқорилиги ва суюқлик етишмаслиги кузатилади. Шуниси қизиқки, сувсизлик ва гипергидратация бир-бирига ўхшаш. Агар сиз овқатдан ўзингизни тияётган бўлсангиз, камроқ суюқлик ичинг. Минерал таркибли сув ичинг, дистилланган эмас, шунда гипергидратация ривожланиши хавфи камаяди.
– Сув ичиш миқдори тана вазнига ҳам боғлиқми?
– Бу саволга жавобни қуйидаги жадвал кўринишида бериш мумкин. Жисмоний фаоллик даражасига боғлиқ суткалик сувга эҳтиёж:
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди