13:29 / 01.10.2017
8 871

Қийин вазиятларда қарор қабул қилишга ёрдам берувчи 3 маслаҳат

Қийин вазиятларда қарор қабул қилишга ёрдам берувчи 3 маслаҳат
Биз хато қиламиз. Вақтимизни ва пулимизни беҳуда сарфлаймиз, атроф-муҳитга зарар етказамиз, носоғлом овқатланамиз. Буларнинг ҳаммаси — биз кўпинча юзаки фикрлашимиз ва қароримизни етарли даражада чуқур таҳлил қилмаслигимиз натижасида юз беради. Бу маслаҳатлар сизга ҳар қандай вазиятларда ҳам тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради.

1.Ўзгаришлардан қўрқманг

Одамлар йўқотишни яхши кўрмайдилар. Биз учун айрилиқ доғи эга бўлиш қувончидан кўра икки марта кучлироқдир.

Бирон-бир янги нарсадан воз кечишдан олдин ўзингизда бор нарсаларни ақл билан баҳолашга ҳаракат қилинг. Балки сиз ўзингизнинг нарсаларингизга ортиқча баҳо бераётган бўлишингиз мумкин.

2. Фикрингизни ифодалаш шаклини ўзгартиринг

Кўпинча биз масаланинг ифодаланиш шартидан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қиламиз. Бу ҳаракат фрейминг (инглиз тилида frame — «чегара, ҳошия» маъносини англатади) деб аталади.

Муҳим қарор қабул қилишдан олдин, ифодаланиш шартини ўзгартиришга ҳаракат қилиб кўринг. Вазиятга фойда ва зарар нуқтаи назари билан қаранг.

3. Ўз ишончингизни назорат қилинг

Асоссиз оптимизм ҳаётга ва соғлиққа таҳдид солувчи кўпгина ҳаракатларнинг сабабчиси бўлади:
  • 90% ҳайдовчилар ўзининг маҳорати бошқаларникидан юқори эканлигига ишонадилар.
  • Деярли ҳар бир киши ҳазил мутойибани тушуниши бошқаларникидан кўра кўпроқ деб ўйлайдилар.
  • Талабалар келажакда уларга ишдан кетиш, инфаркт, саратон, ажралиш ёки ичкиликка берилиш таҳдид солмайди деб ҳисоблайдилар.

Биз ўзимизни бекаму-кўст деб ҳисоблаймиз ва кўпинча хавфни бартараф қилишда ўринли чоралар кўрмаймиз. Ўз имкониятларингизга ортиқча баҳо берманг. Муҳим қарорлар қабул қилишда яхшилаб ўйлаб кўринг.

Ҳаёт тасодифларга тўла, биз кўпинча тез ва мураккаб қарорларни қабул қилишимизга тўғри келади. Шундай қилингки, сизга ўз танловингиздан афсусланишингизга тўғри келмасин.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қийин вазиятларда қарор қабул қилишга ёрдам берувчи 3 маслаҳат