
Агар одамда бахтсизлик рўй берса, у кўпинча йиғлайди. Йиғлаш — бу маъюсликни энг хавфсиз равишда ифодалаш усули.
Стресс пайтида организм фақат кўз ёшлари билан чиқадиган лейсин-енкефалин ва пролактин деб аталувчи заҳарловчи моддаларни синтезлайди.
Одам йиғласа, у ўзини енгилроқ ҳис қилиши тасодифан эмас.
Салбий ҳиссиётлар йиғилаверади ва эртами-кечми чиқишнинг бошқа йўлини топади. Ҳиссиётларни ушлаб туриш асаб тизимида ўз аксини топиши ва юрак-томир касалликларини келтириб чиқариши мумкин.
Бундан келиб чиқадики, кўз ёшлари — асабий тарангликни йўқотишнинг ва организмдан зарарли моддаларни чиқаришнинг энг яхши усули экан. Шунингдек, улар қон босимини нормаллаштиради, организмнинг инфекцияларга қаршилигини кучайтиради ва меъда-ичак йўли касалликларининг ривожланиш хавфини камайтиради.
Ёзувчи Уилям Шекспир кўз ёшни «Аёлларнинг қуроли» деб атаган.
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар