Ҳамма даврларда инсонларни тўғри йўлга бошловчи оқил кишилар бўлгани каби, уларни ҳидоят йўлидан чалғитиб, ношаръий кўчаларга етакловчи, эр-хотинни бир-биридан ажратиш, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар ўртасига нифоқ тушишига сабабчи бўлиб келаётган шахслар кўплаб топилган. Бу иллатлардан давримиз кишилари ҳам жабр кўриб, ҳатто баъзи оилалар сеҳр-жоду, иситиш-совутишларнинг қурбони бўлмоқда.
Бу каби ишларнинг қанчалик оғир гуноҳлиги, сеҳр билан шуғулланувчи кишилар ҳам, унга бориб, айтган гапини тасдиқлаб, ишонувчи кимсалар ҳам диндан чиқиб қолишига ояту ҳадисларда ҳужжат ва далиллар келтирилган. “(Улар), яна Сулаймон подшоҳлигидаги шайтонлар (жинлар) ўқиган нарсаларга эргашиб кетдилар. Сулаймон кофир эмас эди, лекин одамларга сеҳр (жоду)ни ҳамда Бобилдаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларни ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар. (Икки фаришта): “Биз фақатгина синов (воситасимиз, бизга ишониб) кофир бўлиб қолма”, деб (огоҳлантирмагунча) ҳеч кимга (сеҳрни) ўргатмас эдилар. Иккисидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганар эдилар. Лекин, улар Аллоҳнинг изнисиз у билан ҳеч кимга зарар етказа олмаслар. (Хуллас,) ўзларига фойдасиз, балки зарарли нарсаларни таълим олар эдилар. (Аллоҳнинг китобини сеҳрга) алмашганларга охиратда насиба йўқлигини ҳам яхши билар эдилар. Ўз (насиба)ларини қанчалик ёмон нарсага сотиб юборганларини билсалар эди!” (Бақара, 102).
Мазкур оят шарҳида сеҳр тўрт турга бўлинади:
1. Калдонийларнинг сеҳри. Улар юлдузларга сиғинишар, юлдузлар коинотни бошқаради, яхшилик ва ёмонлик улардан бўлади, самовий кучлар ердаги кучлар билан бирлашиб, мўъжизалар юз беради дейишади. Уларни тўғри йўлга бошлаш учун Аллоҳ Иброҳим (а.с.)ни юборди. Уларнинг “издошлари” шу кунларда ҳам топилади.
2. Руҳларнинг кучига таянган сеҳр. Унга кўра инсон руҳи покланиб, ижод қилиш, ўлдириш, тирилтириш, шаклини ўзгартириш каби малакага эга бўлиши мумкин эмиш (Уламолар сеҳрнинг бу икки шаклига ишонганлар кофир бўлишига иттифоқ қилганлар).
3. Руҳоний мавжудотлардан фойдаланиб қилинадиган сеҳр. Бу жинлардан ёрдам сўраш ва бошқа шаклларда бўлади.
4. Кўзбўямачилик. Унинг шаклларидан бири ҳуққабозликдир.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам ҳалокатга олиб борувчи етти гуноҳ қаторида сеҳр ишлари билан шуғулланишни санаганлар. Яна бир ҳадисда жаннатга кирмайдиган уч тоифа одамнинг бири сеҳрни тасдиқлаб, “Мана бунинг сеҳри ўткир экан”, дейдиганлар эканлиги хабари берилади.
Манба: mulohaza.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»