
Исроиллик олимлар инсоннинг кайфияти ҳуснихатга қандай таъсир қилишини ва бундан ҳиссий ўзгаришларни аниқлашда фойдаланиш усулини топди. БУ ҳақда Дарё нашри хабар берди.
Тадқиқотда 62 нафар кўнгилли иштирок этган. Улар уч гуруҳга ажратилган. Олимлар гуруҳларнинг ҳар бирида аниқ бир кайфиятни шакллантиришга ҳаракат қилган: ижобий, салбий, нейтрал. Кейин тажрибадан ўтаётганлардан иврит матниннг хатбошисини ёзиш сўралган, ҳуснихатдаги майда ўзгаришларни кузатиш учун компьютерлаштирилган тизим қўлланилган.
Тадқиқот учта гуруҳда турли ҳуснихат борлигини кўрсатган. Салбий кайфиятдагилар ижобий ёки нейтрал кайфиятдагиларга қараганда тезроқ ва ҳарфларни кичикроқ энликда ёзган.
Хулосага кўра, салбий кайфият мияга когнитив юкламани юзага келтиради ва бу ҳуснихатдаги ўзгаришга олиб келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар