17:38 / 22.02.2018
33 443

Озишга ёрдам берувчи ичимликлар

Озишга ёрдам берувчи ичимликлар
Озиш учун кўп сув ичиш кераклиги барчага маълум. Аммо ортиқча вазндан халос қилишга қодир ва ҳар қандай парҳезнинг ўрнини босувчи ичимликлар борлигини ҳамма ҳам билавермайди.

Ҳазм қилиш йўли орқали ўтувчи қуюқ таомлардан фарқли, суюқлик қон томирлар тизими ёрдамида бутун организмга тақсимланади. Натижада ҳар бир ҳужайра керакли дармондори ҳамда фойдали моддалар заҳирасини олади ва ортиқча сув, заҳарли моддаларни чиқаради.

Ёғларни йўқотувчи ичимликлар ичак ҳамда жигар фаолиятини яхшилайди, моддалар алмашинувини тезлаштиради, иммунитетни мустаҳкамлайди, организмни дармондорилар билан таъминлайди, демак, қувват ва тетиклик беради. Бундан ташқари, махсус чой ва дамламаларни истеъмол қилиш ширинликларга бўлган хоҳишни камайтиради. Натижада сиз вазнингизни йўқотасиз, ўзингизни яхши ҳис қиласиз, соч ва тирноқларингиз мустаҳкам, терингиз тоза ва майин бўлади.

Энг асосийси — оддий маҳсулотлардан тайёрланган оддий қайнатмалар шундай натижа беради.

Кўк чой
Кўк чойни майин таъми учунгина эмас, балки фойдали хусусиятлари учун ҳам император чойи деб аташади. Унинг таркибида иссиқлик алмашинувини яхшиловчи ҳамда калорияларни йўқотишга ёрдам берувчи полифеноллар бор. Кунига 5 пиёла кўк чой ичиш йўқотиладиган калориялар ҳажмини 45 фоизга кўпайтиради. Бундан ташқари, бу ичимлик қондаги қанд даражасини пасайтиради, демак, сизда ширинлик ейиш истаги камаяди. Кўк чой чанқоқни сувдан ҳам яхшироқ босади ва сув мувозанатини тиклайди. У шишишлар билан курашишга ёрдам берувчи кучли пешоб ҳайдовчи восита сифатида маълум.

Кўк чойни ичишнинг асосий қоидалари:
  • 1 л сувга қўшимча сифатида кунига 4-6 пиёла кўк чой ичинг;
  • Чойни фақат эрталаб ва кундузи ичишга ҳаракат қилинг: кечқурун ичилган ҳар бир пиёла эрталабки шишишларга олиб келади;
  • Чойни шакарсиз ичинг, акс ҳолда, унинг фойдаси бўлмайди;
  • Фақат баргли чой харид қилинг, пакетчалардаги чой кўк чойнинг хусусиятларига эга эмас;
  • Таъмини ўзгартириш ва оздириш таъсирини кучайтириш учун лимон, ялпиз, лимонўт, наъматак, қуритилган резавор мевалар, янчилган долчин, қуруқ занжабил каби қўшимчалардан фойдаланинг.

Сасси суви
Бу ичимлик моддалар алмашинувини тезлаштиради ва, айниқса, бел ва қорин соҳасидаги ёғ қатламларини йўқотишга ёрдам беради.

Бодринг тозаланиб, юпқа паллача шаклда тўғралади. Лимон бўлакчаларга бўлиб тўғралади. 2 ош қошиқ занжабил бўтқасимон ҳолатгача майдаланади. 10 дона қалампирмунчоқ баргчалари қайноқ сувга солиб олинади. Маҳсулотларнинг ҳаммаси 1 литр қайнатилган совуқ сувга солиниб, бир кеча (яхшиси, 1 суткага) музлатгичга қўйилади.

Тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилинг, кунига бир неча стакан Саси сувини ичинг ва тез орада қоматингиз ихчамлашганини сезасиз.

Зираворли кефир
Агар тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилолмасангиз, парҳезсиз озишингизга зираворли кефир ёрдам беради.

1 стакан ёғсиз кефирга 1 чой қошиқ долчин, 1 чой қошиқ янчилган занжабил илдизи ва бир чимдим янчилган аччиқ қалампир қўшиб, аралаштиринг. “Сеҳрли” кефирни ҳар овқатланиш олдидан бир стакандан ичинг, кечқурун эса кечки овқат ўрнига истеъмол қилинг. Бу ичимлик ичак микрофлорасини тиклаш, очлик ҳиссини камайтириш ва ортиқча вазнни йўқотишга ёрдам беради.

Сутли чой
Вазн ортишини тўхтатиш ва озиш учун ҳафтада бир кун фақат сутли чой ичинг.

Ёғлилиги 1,5 фоизли 1 литр сутни 80-90 даражагача қиздиринг, қайнатманг. Унга 3 ош қошиқ баргли кўк чой солиб, 30-40 дақиқа дамлаб қўйилади. Хоҳишга кўра 1 чой қошиқ янчилган долчин қўшиш мумкин, у чой таъмини яхшилайди ва ёғни йўқотиш таъсирини кучайтиради. Ичимликни 1:1 нисбатда қайнаган сув билан аралаштириш мумкин.

Сутли чойни совуқ ҳолда истеъмол қилган яхши. Шунда организм уни иситиш учун қувват сарфлайди ва вазн тезроқ йўқола бошлайди. Очликни ҳис қилганингизда бир пиёла сутли чой ичинг. Тоза сувдан бошқа ичимликларни ичиш ва ейиш мумкин эмас.

Фақат сутли чой ичган куни юзага келадиган метеоризм, бош оғриши, очлик каби қўшимча таъсирлар бошловчилар учун меъёрий ҳол ҳисобланади ва тезда ўтиб кетади. Қолган кунлари ҳар доимгидек овқатланинг, ичилган сув миқдорини назорат қилишни ва ширинликларни чеклашни унутманг.

Агар сутли чойнинг таъми сизга ёқмаса, уни ясминли кўк чойда тайёрланг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озишга ёрдам берувчи ичимликлар