Бандага бирор гуноҳ қилсак кўзига кўринолмаймиз. Ўзимизни ундан узоқ тутамиз.
Аллоҳим, Сенга қанча гуноҳлар қилдик, юзсизликлар қилдик.
Қани энди Сенга ҳам кўринолмай юролсак. Қани Сендан ўзимизни узоқ қилолсак. Агар шунинг йўли бўлса, бизларга кўрсат. Эшигингдан бошқа эшик бўлса, бизларни унга йўлла. Жуда бўлмаса, тупроқларга айлантирвор, тонгла маҳшар олдингда шарманда турмайлик. Вужудимизни зарраларга бўлиб, тарқатвор, қиёматда шармисор бўлмайлик.
Эвоҳ, бунинг ҳеч иложи йўқ, ҳечам иложи йўқ. Эшигингдан бошқа борар жойим, остонангдан ўзга бош урар маконим йўқ!
Гуноҳларимни Сенга васила қиламан, чунки хатокор бандангда бунда бошқа нарса йўқ. Исёнимни ҳузурингда оқбайроқ янглиғ кўтараман. Токи буни таслимли банданг эътирофи ўла қабул эт!
Қилмишларидан бели букик, қалби пора ва юзи қора бандангни илтижоларини қабул қил!
Кечирсанг бўлди, фақат кечирсанг!..
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади