Сиз эътибор истайсиз..
Кўпинча кимнидир ёқтириб, унинг эътиборини тортиш қийиндек туйилади. Назарингизда, у сиздан анча йироқда: қўлингиз етмайди, ҳеч қачон эриша олмайсиз. Бироқ ҳаммаси сиз ўйлаганчалик эмас. Энг аввало, сиз эътиборини тортишни истаган одам сизнинг эътиборингизга арзийдими-йўқми, шуни аниқлашингиз керак. Шундан кейингина бир қарорга келишингиз мумкин. Демак, яхшилаб ўйлаб жавоб беринг: нима сабабдан унинг эътиборини тортмоқчисиз? У билан никоҳдан ўтмоқчимисиз? Ёки оний ҳавас асиримисиз? Ёки уни аввал яхшироқ билиб олишни истайсизми? Хатти-ҳаракатларингиз ҳам шунга яраша бўлади. Бироқ сиз ёқтирган одамнинг эътиборини тортиш борасида бир қанча умумий тавсиялар мавжуд.
Қуйида уларнинг айримларини келтирамиз.
а) Энг аввало уни яқиндан ўрганинг. Ким у, нимани яхши кўради, нимани ёқтирмайди, қандай муомалани маъқул кўради, нималарга қизиқади? Бунинг учун эса, камроқ гапириб, кузатишингизга, тинглашингизга, таҳлил қилишингизга тўғри келади.
б) Ўрганиш жараёнида жонга тегманг. Бетайин саволлар билан унинг бошини қотирманг. Четдан кузатишга ҳаракат қилинг. Унинг ҳаёти тафсилотлари ҳақида дўстлари, қариндошлари ва танишларини саволга кўмиб ташлашдан ҳам фойда йўқ.
c) Ўрганиш жараёни анча оғир эканини, тезда тугамаслигини ҳисобга олинг. Ахир, тез эришилган нарса тез йўқотилиши ҳаммага маълум-ку.
д) Уни ўрганинг, аммо ўзингизни кўз-кўз қилаверманг. Кўпроқ вақтгача эътиборини тортмасликка ҳаракат қилинг (ҳар қанча зиддиятли туйилмасин). Ўзингизни яхши кўрсатишга уринманг. Ўзингизга керак одамни танланг, кимнингдир эътиборини тортиш ниятида бўлманг.
е) Унинг қизиқишларини баҳам кўришга урининг. Бироқ бунда самимият зарур, акс ҳолда, бундан ҳеч нима чиқмайди. Агар унинг қизиқишлари сизга ёқмаса, демак, унга бўлган муносабатингиз ҳам юзаки бўлиши мумкин…
ф) Унинг қизиқишларини баҳам кўриш асносида аста-секин эътиборини торта бошлайсиз. Аввал унга инсон сифатида қизиқарли бўлинг: бу ҳолатда туғилган қизиқиш анча чуқур бўлади ва узоқ давом этади.
ф) Унинг дидини ҳам ўрганиш лозим. Ахир, унга ёқмайдиган услубда кийинсангиз, эътиборини торта олмайсиз.
г) Уни чўчитиши мумкин бўлган ишларни қилманг, гарчи ноанъанавий ҳаракатларингиз билан унинг эътиборини тортишни хоҳласангиз ҳам. Бундай ҳолатда уни ўзингиздан нари итаришингиз мумкин.
и) Унга ҳаётда нима етишмаслигини билишга урининг (моддий нарсалар эмас, мулоқот принтсиплари). Ҳайрат, дўстона муносабат, суҳбат, сукут?..
ж) Шуни унутмаслик керакки, ўрганиш жараёнида ўша одам ҳафсалангизни пир қилиши ҳеч гап эмас. Чунки сиз реал одам эмас, ўзингиз хаёлингизда яратган образни севган бўлишингиз мумкин. Образ эриб кетган бўлса, бунинг қўрқинчли жойи йўқ. Унинг ҳақиқий қиёфасини кейинроқ (масалан, тўйдан кейин) эмас, ҳозир билиб олганингиз яхши-ку. Бу билан сиз ҳеч нима йўқотмайсиз.
к) Натижа сиз кутгандек бўлмаса, тушкунликка тушманг. Бахтингизга нуқта қўйманг. Балки сал нарироқда сизни ҳақиқий бахтингиз, севгингиз кутаётгандир. Сизни қадрлолмайдиган одамга вақтингизни сарфлаб юрманг!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади