19:35 / 06.12.2018
5 310

Билл Гейтс мутолаа учун 5 та китобни тавсия қилди

Билл Гейтс мутолаа учун 5 та китобни тавсия қилди
“Microsoft” асосчиси, дунёнинг 2-рақамли энг бадавлат одами Билл Гейтс 2018 йилда ўзи ўқиган асарлар орасидан бештасини саралаб, мутолаа учун тавсия қилди. У ҳар доим ўз блоги орқали қизиқарли китоблар ҳақида маълумот беришни анъанага айлантирган.

“Бу йилги китоблар рўйхатида эклектик мазмундаги асарлар жой олган. Уларда инсонга руҳий қувват бўйича амалий тавсиялар берилади, бу ерда ҳар ким ўзи учун нимадир олиши мумкин. Агар яқинларингизни ўзига хос туҳфа билан ҳайрон қолдирмоқчи бўлсангиз, рўйхатдаги китобларни танлаб адашмайсиз”, дейди Гейтс.

Гейтс мутолаа учун биринчилардан бўлиб Тара Вестовернинг “Ўқувчи” (“Educated”) асарини тавсия қилади. “Тара 17 ёшигача умуман мактабга бормаган. Шунга қарамай, Таранинг ёзувчилик қобилиятига тан бериш керак. У асарда ўзининг ночор болалиги ҳақида ёзиш билан мени ҳаётим ҳақида теранроқ ўйлашга ундади”, дейди Билл.

Бундан ташқари, Билл Гейтс Пол Шерренинг сунъий ақл ҳақидаги “Ҳеч кими йўқ армия” (“Army Of None”) китобини, Жон Каррейрунинг турли хил ҳийла ва фирибгарликлардан тортиб мураккаб оилавий муносабатлар ҳақида ҳикоя қилувчи “Ёмон қон” (“Bad Blood”) асарини ўқишни маслаҳат беради.

Шунингдек, Ювал Ноа Харарининг “21-аср учун 21 дарс” (“21 Lessons For The 21st Century”) ва Энди Паддикомбнинг “Мантиқ ва медитация қўлланмаси” (“The Headspace Guide to Meditation and Mindfulness ”) китоблари айтиб ўтилган.

Рўйхатга киритилган китоблар олам ва ўзликни англашга, инсоният дуч келаётган муаммолар ҳақида чуқур мулоҳаза қилишга асос яратади, деб таъкидлайди Гейтс.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Билл Гейтс мутолаа учун 5 та китобни тавсия қилди