01:11 / 10.12.2018
4 525

Севимли машғулотлар учун бўш вақт топишнинг 12 имконияти

Севимли машғулотлар  учун бўш вақт топишнинг 12 имконияти
Мутолаа, жисмоний машқлар ёки медитация учун ҳеч ҳам вақт топа олмайсизми? Тайм-менежмент бўйича мутахассис Лаура Вандеркам ҳатто энг банд кишиларда ҳам кун давомида зарурий ишлар учун сарфлаш мумкин бўлган камида 12 та яширин имконият мавжуд, деб ҳисоблайди.

6:30

Соат уйғоткич қўнғироғини соат еттига қолдириш керак эмас. Дарҳол ўрнингиздан туринг. Югуриш машқини бажариш учун сизда 30 дақиқа бўш вақт бор. Ўзингизни янада кўпроқ кучга тўлгандек ҳис этасиз.

7:15

Душда медитация қилинг. Кўпчилик одамлар ювиниш вақтида турли фикрларга берилишади. Нима учун ўз фикрларингизни ижобий томонга йўналтирмаслигингиз керак?

7:45

Телефонда бирор нарса ўқинг. Asurion компанияси томонидан ўтказилган тадқиқот ўртача америкаликлар смартфонларини кунига 80 марта текширишларини кўрсатди. 10 мартасини ижтимоий тармоқларни онгсиз равишда саҳифалашга эмас, китоб мутолаасига бағишланг.

8:00

Ишга дўстингиз билан бирга боринг. Албатта, ҳар куни бирга бориш ноқулай, бироқ ҳеч бўлмаганда ҳафтасига бир марта ишга бирга кетиш ҳақида келишиб олинг — ана ўшанда вақтни аъло ўтказасиз ҳамда дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлайсиз.

9:00

Ўзингизни 20/45 қоидасига одатлантиринг. Кўплаб 30 ва 60 дақиқалик мажлисларни 20 ва 45 дақиқагача мос равишда қисқартириш мумкин. Мажлисларга жуда кўп вақт сарфламасликка ҳаракат қилинг — у жуда қимматли ресурс.

10:45

Танаффусларни чекмасдан ўтказинг. Чекиш соғлиқ учун зарар, шунинг учун ўрнингиздан туринг ва муайян соатдан кейин сайрга чиқинг.

12:00

Интернетдаги харидларга камроқ вақт сарфланг. Тушликда интернет дўконга кириш ва у ердан кераксиз буюмни харид қилиш эҳтимоли катта. Умуман олганда, харидларни олдиндан режалаштиринг — ана ўшанда онлайн-шопинг учун вақтни тенг баравар қисқартиришга эришасиз.

14:15

Ўзингизни устоз ролида синаб кўринг. Кичик ҳамкасблардан бирини сайр ва суҳбат учун чақиринг. Офис ташқарисида улар сиздан иш борасидаги муҳим саволни сўрашдан чўчимасалар керак.

17:30

Кўнгиллилик фаолияти билан шуғулланинг. Агар бирор хайрия ишида иштирок этишни истасангиз, ғоянгизни ортга сурманг.

20:00

Уй ишларига ўзингизни кўмиб ташламанг. Ҳар куни уй ишларини бажаришга 30 дақиқа вақт ажратинг (йиғиштириш ва овқат тайёрлашдан ташқари). Уйни тартибга солиш учун 15 дақиқалик чеклов ўрнатинг. Агар ишларни кўрсатилган муддатда якунламаган бўлсангиз, демак улар шошилинч эмас.

21:30

Телевизорни ўчиринг. Тўлиқ жадвал бўйича ишлайдиган кўпчилик одамлар телевизорни кунига икки соатдан ортиқ вақт давомида томоша қилишга интилишади. Бу вақтни 90 дақиқагача қисқартиринг. Ана ўшанда сизда ўқиш, чолғу асбобида чалишни ўрганиш ёки оила ҳамда дўстлар билан хотиржам суҳбатлашиш учун ярим соат вақт пайдо бўлади.

22:30

Ухлашга ётинг. Катта одамлар эртароқ ётишга ҳаракат қилишади. Ана ўшанда тонгда соат уйғоткичини бироз кечга қолдириш истаги пайдо бўлмайди ва янги кунни унумли бошлайсиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Севимли машғулотлар учун бўш вақт топишнинг 12 имконияти