Седана, арабчада шуниз, форсчада "сиёҳдона", русчада чернушка посевная, лотинчада Nigella sativa деб аталади. Седана ўлимдан бошқа барча хасталикларга шифо эканлиги ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом томонидан ҳадиси шарифда ривоят қилинган.
Шарқ халқлари седанадан оқилона фойдаланиб келишган. У кўпинча куядори сифатида ҳам қўлланилган.
Исботланган ҳақиқатлар
1959 йилда, халқаро университетларда 200 тадқиқот ўтказилиб, қора седана хусусиятлари тўғрисидаги ҳайратланарли хулосалардан иборат мақола ва маъуразалар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган. Шундай қилиб, 1400 йил олдин Пайғамбар (сав) нинг ҳадислари яна бир марта ўз исботини топган.
1989 йил Покистонда нашр этиладиган тиббий журналда қора седананинг ноёб, тенгсиз хусусиятлари тўғрисида мақола нашр этилди. 1992 йил Доха (Бангладеш) университети медицина департаментида қора седананинг антибактериал хусусиятлари бешта кучли антибиотик: ампицилин, тетракцилин, котримокзазол, гентамицин ва налидикс кислота билан таққослаб тадқиқот ўтказилди, қўлга киритилган натижалар, шубҳасиз, кишини ҳайратда қолдиради, қора седана ёғи ўзини кўп бактериялардан медицина препаратларига қаттиқ қаршилик кўрсатадиган (кўпинча хом гўштда учратилувчи в. холера, е. коли) бактериялардан ҳам кучли, устун ва фаоллигини кўрсатди. 1979 йилда доктор Агарвал томонидан ўтказилган тадқиқотлар қора седана ёғи бола эмизувчи оналар сутини сезиларли кўпайишига сабаб бўлишини кўрсатди.
Пазандаликда
Седана ўзбек пазандачилигида ҳам қўлланилади, уни нон устига сепилади. Нон, сомса ва бошқа пишириқларга сепилади. Бундан ташқари седана зиравор сифатида ҳам ишлатилади. Бодринг, карам, тарвузларни тузлашда ундан фойдаланиш мумкин.
Табобатда седананинг уруғи ва ёғидан фойдаланилади.
Таркибида тана учун керакли моддалар мужассам. Уруғи таркибида 38 % гидрокарбонат, 35 % турли ёғлар, 21% альбумин (турли оқсиллар) бор. Қолган 6 % эса юздан ортиқ фойдали моддалар мавжуд.
Инсон танаси ёғ ишлаб чиқаролмагани учун уни ташқаридан олишга мажбур. Бир грамм седана инсонга зарур кунлик ёғ эҳтиёжини қондира олади. Шифокорлар седанани истеъмол қилиш йўлининг энг унумлиси уни эзиб ейиш эканлигини таъкидлашади. Седана иммунитет тизимини мустаҳкамлаб, рак, ОИТС каби касалликларга қарши тавсия этилади. Қон босими, иситмани тушириши ва табиий антибиотик каби таъсир кучларига эга.
Қандай касалликларга даво?
Седана асаб тизими касалликлари, ички яралар, гижжа, аёллардаги оғриқли ва анормал ҳайз цикли, рак касалликлари, нафас олиш йўллари касалликлари, кўнгил айниши ва қайт қилиш, бўйрак ва жигар касалликлари, бош ва тиш оғриғи, шамоллаш, кўз хасталиклари, юрак, ошқозон касалликларига даво сифатида қўлланилади. Организмни мустаҳкамлаш учун овқатдан сўнг 1 чой қошиқ қора седана (кунлик миқдор, бундан кўпайтириш тавсия этилмайди) истеъмол қилинади.
Седана ёғи она сутини ҳам кўпайтиради.
Қора седана ёғи соч ўсишини яхшилайди ва сочларнинг эрта оқаришини олдини олади. Фойдали хусусиятлари:
*Микроб, вирус ва турли замбуруғли (грибковые) вирусларга қарши нобуд қилувчи таъсирга эга.
*Қондаги шакар миқдорини туширади.
*Ҳазмни қулайлаштиради.
*Вужудни заҳарлардан тозалайди.
*Яраларни тузалишига ва ҳужайраларни янгиланишига ёрдам беради.
*Аллергик касалликларга фойдали.
*Иммунитет тизимини кучайтиради.
*Гормонал тизим ва руҳ ҳолини соғломлаштиради.
*Болаларда асаб ва тери касалликлари, астма ва аллергияда тавсия этилади.
Қўллаш услублари: Касалликларни олдини олиш мақсадида эрталаб ва кечқурун оч қоринга овқат ейишдан 15-20 дақиқа олдин 1 чой қошиғи янги янчилган седана ейиш керак. 6 ой мобайнида истеъмол қилиш керак.
Қон босими баландлиги учун: Наҳорда ва кечқурун оч қоринга овқатдан 15-20 дақиқа аввал 1 чой қошиғи седана ва қоврилмаган кунжут билан биргаликда янчилиб ейилади. Муолажа 6 ой давом этиши керак.
Седана чойи: Бир стакан қайноқ сувга 1 чой қошиғи янги янчилган седана солинади, сўнгра усти ёпилиб 10 дақиқа тиндирилади. Сўнгра сузиб олиниб ичилади. Бир кунда 2-3 стакан ичиш мумкин.
Астма ва йўталда: Кўкрак қафаси седана ёғи билан зайтун ёғи аралашмаси билан уқаланади. ¼ миқдорини тил остида ушланади.
Ич кетиши: 1 чой қошиқ седана ёғини бир пиёла қатиқ билан аралаштирилади. Бу аралашмани 3 кун мобайнида кунига 2 марта истеъмол қиланади.
Бош оғриғи: 1 ош қошиқ янчилган қора седана,1 ош қошиқ янчилган анис,1 ош қошиқ янчилган қалампирмунчоқ (гвоздика)Овқатдан аввал 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади. Қоришмани ютиш учун енгил бўлгунга қадар оғизда ушланади. Сув билан истеъмол қилманг!
Ревматизм: Бироз миқдорда зайтун билан аралаштирилган седана ёғи қиздирилади, ва оғриқ бор жой бу аралашма билан уқаланади.
Тери касалликларида: 1.5 чой қошиқ седана ёғи 1 ош қошиқ зайтун ёғи билан аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашмани юзга суриб 1 соат терида қолдирилади. Сўнгра ювиб ташланади.
Бош айланиши: Седанали чой ичиш тавсия этилади. Шунингдек юз ости ва бўйин орқасига сурилади.
Қулоқ оғриганда: Қулоқ оғриқларида ва юқумли касалликларда қора седана ёғи қулоққа томизилади.
Тўлғоқ тутганда: Тўлғоқ оғриқларини енгиллатиш учун седанани қизидириб, сўнгра асал солиб ичиш тавсия этилади.
Рак касалликларида: Седана ёғини шикаст етган жойга сурилади. Кунига 3 марта 1 чой қошиқ седана ёғи ва 1 стакан янги чиқарилган сабзи суви (ичишдан аввал чайқатинг) ичиш керак. Бу ичимлик 3 ой давомида ичилади.
Хотирани яхшилаш учун: Ялпизни қайнатиб олиб ва сўнгра уни асал ва 7 томчи седана ёғи билан аралаштирилади. Иссиқ ҳолатда хоҳлаган пайтингиз ичасиз. Шунингдек чой ва кофе ичишни камайтиринг.
Дангасаликка қарши: 10 томчи седана ёғини бир стакан апельсин соки билан биргаликда истеъмол қилиш тавсия қилинади. Седананинг янчилган ва асал билан аралаштирилган аралашмаси буйрак ва ўт пуфагидаги тошларни эритишда ёрдам беради.
Қора седана соч ўсишини яхшилаб, унинг эрта оқиришини олдини олади.
Истеъмол қилиш тартиби
Катта ёшли кишиларга: кунига 1 чой қошиғидан кунига 2 маҳал, эрталаб ва кечқурун овқатланишдан сўнг, ҳар қандай илиқ ичимлик билан.
Болаларга: ярим чой қошиғида кунига 2 маҳал, овқатланишдан сўнг, ҳар қандай илиқ ичимлик билан.
Даволаниш учун седанани ўзини истеъмол қилиш керакми ёки унинг ёғи афзалроқми, деган савол туғилиши мумкин. Седана ёғи ҳозирги вақтда икки хил седанадан олинади, Саудия ва Эфиопия седанаси. Седананинг ҳар иккала тури бирдек фойдали.
Седана ёғининг ҳақиқий ва тозасини танлаш зарур. Баъзи ноинсоф сотувчилар қулай ва нопок даромад кетидан қувиб, қора сеадна ёғига арзон пахта ёки писта ёғини қўшиб сотиш ҳоллари учраб туради. Шунинг учун уни сотиб олишда ишончли сотувчидан олишга, қўлбола тарзда эмас, фабрикада тайёрланганига, упаковкасига ва энг муҳими совуқ (қиздирилмасдан) ҳолда сиқиб олинганлигига эътибор бериш зарур. Фақат шундай ҳолатдагина седана ёғи фойдали хусусиятларини сақлаб қолганига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Огоҳлантириш
Ҳомиладор аёлларга ва аъзолари (жигар, буйраклар, юрак) трансплантация қилинган кишиларга қора седана ва седана ёғи истеъмол қилиш ман қилинади, уни истеъмол қилинганда организм иммунитети кўтарилади, бу эса жарроҳлик йўли билан қўйилган ўзга аъзоларнинг бегоналашувига олиб келиши мумкин.
Қора седана ва унинг ёғини мутахассиснинг маслаҳатисиз истеъмол қилиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ҳар қандай седана ҳам ҳақиқий эмас. Седананинг заҳарли навлари ҳам ўсади.
Унутманг!!! Ҳар қандай тавсияни бажаришдан аввал мутахассис шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Фарзона тайёрлади
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?