21:16 / 12.03.2019
5 400

Ширин ичимликлар мияга қандай таъсир қилади?

Ширин ичимликлар мияга қандай таъсир қилади?
Паришонхотирлик склерози касалига чалинган беморлар газланган ичимликлар истеъмол қилмаслиги керак. Агар улар кунига иккита ичимлик ичишса, у ҳолда оғир ногиронликка беш марта кўпроқ чалинар экан. Германиялик олимлар шундай хулосага келишди.

Уларнинг айтишича, катта миқдорда газланган ва шакарли ичимликлар истеъмоли паришонхотирликка чалинганлар аҳволини ёмонлаштирар экан. Бундай маҳсулотлар қаторига нафақат газланган ичимликлар, балки таркибида шакар бўлган чой ва қаҳва ҳам киради.

Гап шундаки, паришонхотирлик склерози мавжуд беморлар ўз касаллиги аломатларини парҳез ёрдамида яхши назорат қила олиши маълум бўлган.

“Паришонхотирлик склерози бор одамлар таомлар ва унинг алоҳида қисмлари улардаги касаллик ривожланишига қандай таъсир қилишини билишни хоҳлашади, - дейди Бохумдаги St. Josef Hospital муассасасидан бўлган тадқиқот муаллифлари. – Биз парҳез ва касалликнинг ўзи ўртасидаги қатъий боғлиқликни топа олмадик, лекин ушбу алоқани газланган ичимликлар, ширин шарбатлар, шакар чой ва қаҳванинг ногиронликни ривожланиши ўртасида топдик. Шунинг учун паришонхотирлик склерозига чалинган беморлар рационида таркибида шакар бўлган ичимликларни минимум даражагача тушириш мақсадга мувофиқ”.

Маълумот учун, паришонхотирлик склерози бу аутоиммун касаллиги бўлиб, инсон иммун тизими хато туфайли асабларнинг миелин пўстлоғини йўқ қилади. Айнан ушбу пўстлоқ орқали мияга тананинг турли қисмларидан сигналлар етказилади. Ушбу дардга дучор бўлганлар узлуксиз тарзда тана устидан назоратни йўқотиб боради. Лекин ҳар бир инсонда у индивидуал сценарий асосида ривожланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ширин ичимликлар мияга қандай таъсир қилади?