Яқинда ўн олти ёшлар атрофидаги ўсмир шогирдларимдан бири:
— Эҳтимол ҳаётдаги энг муҳим бойлик бу аёлдир?, дея сўради.
— Эҳтимол эмас, албатта, ҳаётдаги бебаҳо бойлик ўзингга муносиб, дунёингни гўзал қила оладиган аёлдир. Аёлга муштоқлик нималигини изғиринда эгасиз мушукдай совқотиб, аёл тафтини соғиниб, катта шаҳарларда ёлғиз яшаётган эркаклар билади. Аёл қадрини жуфти ҳалолининг вафотидан кейин кийимларини қалтираган қўллари билан юваётган тул эркаклар билади. Ёнингда қалби гўзал аёл йўқ экан, на водийнинг сўлим ифори, на воҳанинг қайноқ тафти, на тоғларнинг юксаклиги, на денгизнинг тўлқинлари, на ёқимли бир емакхонада тамадди ва на сокин мусиқа гўзал хотира сифатида ҳофизангдан жой олмайди. Аёл ҳаёт учун муҳим аҳамият касб этмас дунёда аҳамият сўзининг маъноси қолмайди. Аммо начораки, аёл билан эркак бу қадар тотли, бетакрор ҳаёт қиссаларини бирга маҳзун этади. Бир-бирларини бахтсизликка маҳкум қилади. Қанчадан қанча аёллар борки, донолиги, ақл-заковати, кенг ва гўзал қалби, чин инсоний фазилатлари билан АЁЛ аталишга муносибдирлар. Ва яна қанча эркаклар борки, пули, хизмати, меҳнати учун ёлғон ишққа асир бўлиб яшашяпти.
Ёқтирмаган кишинг билан гўё, шунчаки қорин тўйдириш учун истамаган, аммо олдинга келган емакни емоқликдай мажбуран севишиш эскалаторда юришдай гап. Эскалатор зиналари тугагач, икки инсон бир-бирига бирдан бегона бўлаб қолади ва мажбурий муносабат ҳам барҳам топади. Аммо ишқ, ҳақиқий ишқ бу энди бошқа нарса. Чин муҳаббат жуда оз инсонларга насиб этадиган қалб жавоҳиридир. Муҳаббат — илоҳий туйғу. Шунинг учун ҳам ҳақиқий муҳаббатга инсоният яралганидан бери интилади. Ҳақиқий ишққа осонгина эришиб бўлмайди. Балки у шунинг учун ҳам қиймати ҳеч қандай миқдор билан ўлчанилмайдиган улкан ва мутлоқдир?
Аммо баъзан ҳарчанд изласалар-да, бу бахтни топа олмайди инсонлар. Нега? Турмушнинг оғир юки, бир-бирларидан бахтни қизғонишлари, бахтли бўлишларига тўсиқ бўладиган қалтис қадамлари, аёлларнинг муҳаббатдан бахт топишларига эса, ошиқларини жондан тўйдирар даражада талабчан ва эътибор талабликлари, эркакларнинг аёлларга нисбатан “ўзимники бўлдию, энди қаерга кетарди” қабилида бефарқликлари... Минг бир баҳонайи важлар орасида бахтиёрлик шаклланмай туриб, эриб, йўқолиб битади. Шундай қилиб, жамиятда бир бахтсиз оилани пайдо қилади. Инсонларни бевафоликда айблайди. Айбдор излайди. “Севги бекорчи нарса!” дея дунёга жар солади. Аммо ундай эмас. Муҳаббат бор! Ўн саккиз минг олам ичра барча мавжуд бахт ва шодлик муҳаббат асосига қурилган. Барча тизимлар, асарлар, кинолар, ҳатто докторлик ишлари, умуман илмий-ҳаётий исботларнинг барчаси инсонга бахт ва қувонч унинг ўзида эканини мукаммал равишда тушунтириш учун аслида...
Биров: «Бой бўлсанг, севган инсонингга осонлик билан эришасан, ҳаммасини йиғиштир-да, бойишнинг йўлини топ», дейди
Бошқаси: «Бахтни фақат бойлар эмас, атрофидаги инсонларни бахтиёр қилишга уринган, қўли очиқ, сахий, жўмард, ожизларни мазлумлар зулмидан қутқаришга уринган киши ҳис қилади», дейди.
Яна биттаси: «Бой-камбағални, атрофингдагиларни, умуман ким нима деса деяверсин, аҳамият бермай кимни севсанг, ўша билан бахтиёр бўлишга ҳаракат қил. Чунки унинг-бунинг гапига парво қилишга вақт йўқ, ҳаёт қисқа ва у оқиб кетяпти», дейди.
Хуллас, кимдир бойишга ҳаракат қилади, кимдир инсонларни бахтли қилишга уринади ва кимдир эса ҳеч кимга парво қилмай севган инсони билан яшайверади.
Балки энг тўғриси учинчи тоифанинг йўлидир? Билмадим. Кўпчилик бойлар ўзлари учун мақбул кўрган ҳолатда бахтли бўлиш учун макон ва фурсат тополмайди. Улар иши кўплиги боис излаганларини тополмай, аламзадага айланиб қолади. Бундайларга нисбатан аёллар сохта назокат ва сунъий ҳислар билан уларни ўйин қилади. Балки шу сабабданми бойлар тоифасида ҳақиқий муҳаббат жуда оз учрайди.
Шунинг учун инсонларни бахтиёр қилишга ҳаракат қилганлар ҳақ бўлиб чиқади. Улар севги талаб қилмайди. Таъмасиз севади. Баъзан уларни лоқайд, эътиборсиз деб ўйлайди киши. Аммо ундай эмас.
— Жавобли муҳаббатдан, “мен севаман-ку, у ҳам мени севиши керак!”, деган талабдан, мажбурият юзасидан севишдан нари бўлинг. Кўнглингиз истагани учун қадрланг ва муҳаббат учун севишинг, дейди бу каби кишилар. Шунинг учун ҳам улар бахтиёрдирлар. Уларнинг сири оддий — севган инсонининг туйғуларига аҳамият бермай муҳаббатини қозониш ва севгани билан ишққа ташналик билан севишиш...
Ана, сенга аёлнинг ҳаётдаги аҳамияти ва ўрни...
Умида АДИЗОВА
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”