Дунёда озиқ-овқат нархлари уч ойдан бери ошиб бормоқда

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) маълумотига кўра, жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кетма-кет учинчи ой ҳам ўсишда давом этмоқда. Апрель ойида FAO озиқ-овқат индекси 130,7 пунктни ташкил этиб, март ойига нисбатан 1,6 фоизга ошган.
Мутахассислар бу ҳолатга об-ҳаво билан боғлиқ хавфлар, энергия нархлари қимматлашуви ва логистикадаги узилишлар сабаб бўлаётганини айтмоқда. Жаҳон бозорида буғдой, маккажўхори ва ўсимлик мойлари нархи ҳам кўтарилган. Айниқса, пальма, соя ва кунгабоқар мойлари 2022 йилдан бери энг юқори даражага етган.
Шунингдек, гўшт нархи рекорд даражада қимматлашган бўлса, шакар нархи аксинча 4,7 фоизга арзонлаган. Мутахассислар буни айрим давлатларда ишлаб чиқариш ҳажми ортиши билан боғламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг