Эрлинг Холанд Манчестер Ситидаги совринлар ҳақида ҳар куни ўйлайди

Эрлинг Холанд Арсенал ва Манчестер Ситининг бошқа рақибларига жиддий огоҳлантириш билан чиқди. Норвегиялик ҳужумчи совринлар учун кураш унинг доимий обсесиясига айланганини ва Этиҳад стадионидаги ғолиблик руҳияти ҳар қачонгидан ҳам кучли эканини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Брентфорд устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, Манчестер Сити Англия Премер-лигаси пешқадами Арсеналга яқинлашиб олди. Пеп Гуардиола шогирдлари чемпионатнинг ҳал қилувчи палласида диққатни жамлаган ҳолда ҳаракат қилмоқда.
Учрашув ҳақида фикр билдирар экан, Эрлинг Холанд шундай деди: "Агар сиз Манчестер Сити сафида тўп сурсангиз, ҳар куни совринлар ҳақида ўйлайсиз". Ҳужумчи ўйин давомида битта гол ва битта ассист муаллифига айланди.
Брентфорд ҳимояси узоқ вақт қаршилик кўрсатган бўлса-да, Жеремй Доку ҳисобни очди, кейин эса Эрлинг Холанд ўзининг инстинктив ҳаракати билан фарқни оширди. Якуний нуқтани эса Омар Мармоуш қўйди.
Эрлинг Холанд жорий мавсумдаги голлари сонини 26 тага етказиб, "Олтин бутса" учун пойгада етакчилик қилмоқда. Ҳужумчи ўз формасини "ўзгарувчан мавсум" деб баҳолаган бўлса-да, статистикаси унинг юқори савияда эканини кўрсатиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!