Қайси ҳудудларда савдо хизматлари энг юқори бўлгани маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистонда савдо хизматлари ҳажми 75,1 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,4 фоизга ошди. Энг катта ҳажм 28,4 триллион сўм билан Тошкент шаҳрида қайд этилди, кейинги ўринларни 6,7 триллион сўм билан Тошкент вилояти, 5,8 триллион сўм билан Фарғона вилояти ва 5,6 триллион сўм билан Самарқанд вилояти эгаллади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда савдо хизматлари ҳажми 75,1 триллион сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,4 фоизга юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Энг катта ҳажм Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, пойтахтда уч ой давомида 28,4 триллион сўмлик савдо хизматлари кўрсатилган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти — 6,7 триллион сўм, Фарғона вилояти — 5,8 триллион сўм ва Самарқанд вилояти — 5,6 триллион сўм билан қайд этилган.
Шунингдек, Наманган вилоятида 4,2 триллион сўм, Андижонда 4 триллион сўмлик савдо хизматлари кўрсатилган. Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида бўлиб, у ерда савдо хизматлари ҳажми 945,7 миллиард сўмни ташкил этган.


























Изоҳлар 0
…