03:15 / 08.05.2019
13 490

Истиғфорнинг хосияти

Истиғфорнинг хосияти
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Бир кишининг жаннатдаги мартабаси кўтарилади. Шунда у: “Бунинг боиси нима?” деб сўрайди. Унга: “Фарзандинг айтган истиғфор сабабидан (шундай мақомга эришдинг)”, дейилади” (Ибн Можа, Аҳмад, Табароний ривоят қилган).

Пайғамбар (с.а.в.) айтдилар: “Истиғфорларнинг энг улуғи: “Аллоҳумма анта робби. Ла илаҳа илла анта. Холақтаний ва ана ъабдука ва ана ала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика мин шарри ма сонаъту. Абу-у лака биниъматика алайя ва абу-у бизанби. Фағфир лий. Фаиннаҳу ла яғфируз зунуба илла анта” .
(Ё Аллоҳ, Сен менинг Раббимсан. Ибодатлармизга сендан бошқа сазовор зот йўқ. Сен мени яратдинг. Мен Сенинг бандангман. Қўлимдан келганича мен Сенинг аҳдингдаман, ваъдангдаман. Қилган ёмон ишларимдан сендан паноҳ сўрайман. Сенинг менга берган неъматларингни эътироф қиламан ва гуноҳларимни ҳам эътироф қиламан. Гуноҳларимни кечиргин, гуноҳларни Сендан бошқа кечиргувчи зот йўқ)”.

Бизда бирон одам вафот этса, эл-юртга ош бериш урф бўлган. Аслида 7, 20, 40 демасдан, муҳтож кишиларни чақириб таом берилса, муносиб одамларга хайр-эҳсон қилинса, яхши албатта. Аммо, эҳсондан ташқари ўтганлар ҳақига истиғфор айтилса, беш вақт намоздан кейин дуо қилинса, фойдаси кўпроқ бўлади.

Чунки, элга ёзилган дастурхон атрофида марҳум бир-икки марта эсланади. Намозлардан кейин ота-онаси, мўмин-мусулмон аждодлари ҳақига дуо қилса, истиғфор айтса, унинг савоби тўхтовсиз бориб туради.

Шундай фарзандлар бор: ота-онаси ўтиб кетганидан кейин маъракаларини дабдаба билан ўтказиб, “Уларнинг руҳини шод қилиб қўйдим”, деб калта ўйлайди. Йўқ, маъракани чиройли ўтказиш билан иш битмайди. Зеро, ота-она фарзанд қилаётган ибодатдан, дуодан, айтаётган истиғфордан манфаат кўради.

Намозлардан кейин: “Ё Аллоҳ, ота-онамни раҳматингга ол, гуноҳларини кечир, қабр азобидан сақла!” деб дуо қилинг. Шунда ота-онангиз руҳи шод бўлади, қабри нурга тўлади.

“Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Истиғфорнинг хосияти