16:40 / 13.05.2019
5 755

Кофеин нимада кўпроқ: қаҳвадами ёки чойда?

Кофеин нимада кўпроқ: қаҳвадами ёки чойда?
Қайси ичимлик кўпроқ тетиклантириши ва соғлиқдан хавотирланмай қанча ичиш мумкинлигига ойдинлик киритамиз.
Кофеин – табиий модда, у 60 та ўсимлик таркибида мавжуд. У чойда ҳам, қаҳвада ҳам, какаода ҳам бор. Кофеинсиз ичимликларни ҳисобга олмаганда қаҳвада унинг миқдори кўпроқ.

Бир стаканда қанча миллиграмм кофеин мавжудлигини аниқ айтиш имконсиз. У бир неча омилларга боғлиқ.

Биринчидан, қаҳва ҳам, чой ҳам нави, ишлов бериш усули ва ҳатто тайёрлаш усулига қараб барг ва донлардаги кофеин миқдори турлича бўлади.
Иккинчидан, финжон – кенг тушунча. Кимдир эспрессони стандарт порцияда ичади, яна кимдир эса ярим литрли идишга чой қуяди ва ана шундай ўлчамларда ҳисоблайди.
Омадни қарангки, олимлар кофеин миқдорини ҳисоблаб чиқишди ва ана шу маълумотларга таяниб, нечанчи финжонда ичишни бас қилиш кераклигини тахминан бўлса-да айта оламиз. Қаҳва ишқибозлари қуйидаги дозаларга умид қилишлари мумкин:

Фото: Лайфхакер
Агар яна кўпроқ ўртачалаштирилса, олиб кетиладиган қаҳва стакани – деярли 95 мг кофеин дегани.
Оддий қора ва яшил чойда эса кофеин анча камроқ – агар дамлашнинг махсус усулларига қизиқмасангиз, бир финжонда 50 мг гача.
Кофеин қаҳвали йогурт ва музқаймоқда ҳам бўлади.

Фото: Лайфхакер
Ҳеч қандай ёқимсиз оқибатларсиз шифокорлар кунига 400 мг гача қаҳва истеъмол қилишга рухсат беришади. Бу иккитадан олтита финжонгача қаҳва дегани. Кофеинга ҳамманинг реакцияси ҳар хил: кимгадир ярим кун чарчоқ ҳиссини сезмаслик учун бир финжон эспрессо етарли, бошқа биров эса учинчи капучино финжонидан кейин ҳам ухлаб қолади.

Бу ирсий ўзига хосликларга боғлиқ. Бироқ нима бўлишидан қатъи назар кунига 600 мг дан кўпроқ кофеин истеъмол қилиш ортиқча. У бош оғриғи ва юрак ўйнаши ҳолатларига олиб келиши мумкин.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кофеин нимада кўпроқ: қаҳвадами ёки чойда?