27 сентябрь куни қайд этилган ўйин натижалари билан танишинг

27 сентябрь куни қайд этилган ўйин натижалари билан танишинг

27-сентябрь, футбол ишқибозлари учун кутилмаган натижалар ва голларга бой кун бўлди. Европа ва Ўзбекистон чемпионатларида қатор қизиқарли ўйинлар ўтказилди.

Брентфорд ўз уйида Ман Юнайтедни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Навбахор эса Қизилқум устидан минимал ҳисобда (1:0) зафар қучди. Германияда Боруссия Дортмунд Майнцни 2:0 ҳисобида енгди.

Атлетико Мадрид ва Реал Мадрид дербисида ғалаба 5:2 ҳисобида “матрасчилар” фойдасига ҳал бўлди. Ман Сити Бёрнли дарвозасига 5 та гол киритди. ПСЖ ҳам ўз майдонида Осерни 2:0 ҳисобида мағлуб қилди.

Шунингдек, Ювентус – Аталанта, Тоттенхем – Вулверхэмптон ўйинлари 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар