18:50 / 06.06.2019
3 298

Қандай қилиб ҳаёт тарзини қийинчиликсиз ўзгартириш мумкин?

Қандай қилиб ҳаёт тарзини қийинчиликсиз ўзгартириш мумкин?
Қуйидаги 4 маслаҳат сизга ортиқча машаққатларсиз соғлом ва самарали турмуш тарзига эришишингизда асқотади.

Эрта уйқуга кетиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш, тўғри овқатланиш каби фойдали машғулотларни кундалик одатларимиз сафига қўшиб олишимиз ҳар доим ҳам осон кечавермаслиги сизга таниш бўлса керак. Биринчи ҳафта одатда тартибли тарзда кечиши мумкин, чунки биз ўзимизни қоидаларни бузмасликка мажбур қиламиз. Лекин вақт ўтиши билан ҳаммаси қийинлашиб боради.

Икки ёки уч ҳафтадан сўнг аксарият янги ўрганувчилар воз кечишади.

Нима учундир кундалик ҳаёт тарзини худди шу қоидалар билан яшаб келаётган одамларда қийинчилик кузатилмайди. Ҳаттоки улар ҳар кунги чигалёзди машқлари, эрта уйғониш ва нонуштадаги мевали смузилардан қайсидир маънода завқ олишади.

Аксарият одамлар хулқ-атворни ўзгартириш учун мисли кўрилмаган ирода керак, деган фикрда. Агар кимдир тартибни ушлолмадими, демак унда етарли куч етишмайди. Лекин аслида ўз-ўзига қўйилган талаб азият берувчи хусусиятга эга бўлмаслиги керак.

Соғлом ва самарали бўлишнинг сири ўз-ўзини қийнашда эмас, балки кўнгил хоҳлаган иш билан машғул бўлишдадир.

Сиз учун қуйида босиб ўтишингиз керак бўлган зарур қадамлар санаб ўтилган.

1. Иродали бўлиш ҳақида унутинг
Тарихга назар ташласак, инсон ўзининг роҳатидан воз кечиши фазилат ҳисоблаб келинган. Роҳиблар сукут сақлаш ҳақида онт ичиб, йиллаб ҳужраларга қамалиб яшашган, аскарлар тахт эгасининг биринчи топшириғи янграши билан ўзларини уруш ўчоғига отишган. Бу хислатлар самарадорлик мавзусига ҳам боғлиқ. Кўпчиликнинг тасдиқлашича, ўз-ўзига бўлган қўйиладиган интизом ортидан азобланиш, ҳис-туйғуларга ва хоҳишларга берилмаслик юқори ўринга чиққан. Ирода тушунчаси руҳий ҳисларга қоришиб кетган. Кимки ўзини роҳатдан маҳрум қилишнинг устидан чиқолмаса, у ёмон одам деб ҳисобланган.

Ўрта асрларга тааллуқли бу қарашнинг асл моҳияти шундаки, жамиятни бошқаришда унинг ёрдами теккан. Одамлар оз бўлса ҳам ўзларини назоратда ушлашган.

Лекин бизнинг давримизга келиб «шахсий интизом = машаққат» ғояси эскирди ва ўзини яхшилашга ҳаракат қилувчи ҳар бир шахсга фақат зарар келтиради. У бизни истакларимизни чеклаш ўрнига уларга эрк берсак ўзимизни жуда ёмон одам сифатида ҳис қилишга мажбур қилади. Кўриниб турибдики, бунинг ортидан шахснинг ўзига нисбатан нафрати кучайиб, нотўғри принципларга муккасидан кетиш ҳолати рўй беради. Демак, ирода кучи ҳақидаги ғоялар ўз вазифасини бажаролмайди, деб айтиш ўринли.

2. Уялишни бас қилинг
Уялиш ва хоҳишларни чеклаш орқали бошқариладиган шахсий интизом ўз самарасини жуда оз муддат давом эттиради. Кейин тескари натижа кўрсата бошлайди - кўпинча емиради.
Уялиш бу стресс. Қачондир у танқидий қарашларга айланади ва киши танлов олдида қолади. Биринчи йўл - ва ниҳоят истаклар таъсирига берилиш. Интилишлар камаяди, лекин уялиш ҳиссии ортади. Иккинчи вариант ички қўзғолонга юз буриш. Баъзилар зарарли одатлар билан вақт ўтказишса, иккинчи тоифа одамлар кунига 14 соатлаб телевизордан бош кўтармай вақт ўлдиришади. Қолганлари босимга бардош беролмай ҳаттоки ишдан бош олиб кетишлари ҳам мумкин.

Лекин булардан ҳам натижа йўқ, чунки уят ва хижолат туйғулари босилмайди. Улар ўз шаклини ўзгартириб яна носоғлом таъсирга киришади. Шахслар юқоридаги йўллар олдидаги танловни қайта бошдан ўтказиб, жисмоний ва руҳий соғликларини йўқотиб боришади.

Хижолат ҳисси орқали шахсий интизом ички емирилишга олиб келади. Ҳаёт тарзини ўзгартиришнинг энг тўғри йўли мотивацияси кўп муддатга ушлаб туришдир. Бунинг учун эса фақатгина янги одатларга эргашиш инсон учун ёқимли бўлишининг ўзи етарли. Инсон ўз туйғуларини чеклаш ўрнига улар билан келишиб яшаши керак.

3. Ўзингизни англанг
Хулқингизни тузатиш учун биринчи навбатда баъзи одатлар сабабли ўзингизни ёмон кўришингизни тўхтатишингиз лозим. Ҳар куни уйқуга кеч ётишингиз, овқат тайёрлашдан қочиб, тайёр пицца буюртма қилиш ёки кўп вақтингизни интернетда сарфлашингиз сиз ёмон одамлигингиздан далолат бермайди.

Ўз-ўзини англаш бу келажакни ўзгартириш имкони эканини ва ўтмишда кўплаб вақтини беҳуда сарфлаганини тушуниб етишдир. Бу эса жуда ёқимсиз ҳолат.

Лекин қачонки руҳий мулоҳазалардан ўз ҳиссиётларингизни ажрата олсангиз, айнан қайси муаммодан қочишга ҳаракат қилаётганингизни аниқ кўриб оласиз. Нима учун сизга зарарли таом ёқади? Нега сиз сигаретни ташлашни истамайсиз? Қайси қўрқувларни босишни хоҳлайсиз? Шу саволларга жавоб топинг ва «носоғлом» тарафингизни тушуниб етинг.

Қўрқувлардан қочиш зарурати йўқолади ва сиз ўзингиз ҳақингизда қайғуришни бошлайсиз. Ва асосийси намунадаги ҳаёт тарзидан қониқиш ҳиссини ола бошлайсиз.

4. Ўзингизга ғамхўрлик қилинг
Шундай қилиб, ўзингизни ёмон одам деб ҳисоблашни бас қилдингиз ва қайсидир маънодаги ички хижолат ва қўрқув мавжудлигини қабул қилдингиз. Энди қайси қадам қолди?

Сиз ўзингизга нисбатан яхши муносабатда бўлишни бошлайсиз. Балки ўзингизни яхши кўриб ҳам қоласиз. Бу дегани ўзингиз ҳақингизда қайғуришни бошлайсиз, ахир ёмон одамлардан фарқли равишда яхши одамлар кўпроқ меҳрибончиликка арзийдилар. Ирода сизга бошқа керак бўлмайди. Соғлом ҳаёт тарзини юритиш шунчаки ажойиб таассуротларни бергани учун ҳам ундан воз кечмайсиз.

Меваларни тановул қилиш ва организмингиз бу орқали фойда олганини англаш жуда ёқимли машғулот. Танангизнинг жисмоний ҳолатини меъёрга келтириш ҳам завқ бағишлайди. Фастфуд, алкогол ва видеоўйинлардан воз кечиш ҳам кишига улкан қониқиш ҳиссини беради.

Ўз қўрқувларингиздан қочишга ёки уларга енгилишга энди мажбур эмассиз. Шунингдек ўзингизни азоблашингизнинг ҳам кераги бўлмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қандай қилиб ҳаёт тарзини қийинчиликсиз ўзгартириш мумкин?