Дам олаётганимизда ташқи оламдан бутунлай узиламиз, бироқ миямиз ишлашдан тўхтамайди. Мазкур мақолада Лайфхакер томонидан берилган қизиқарли маълумотлар тақдим этилади.
1. Уйқунинг бир неча циклини бошдан кечирамиз
Дастлаб организм секин уйқунинг биринчи босқичига ўтади. Кўзимиз илина бошлайди, бироқ ҳали қисман атрофдаги ҳақиқатни англашда давом этамиз. Иккинчи ва учинчи босқичлардан кейин тезкор уйқу фазаси бошланади. Ана шу босқичда тушлар кўрамиз. Тўлиқ цикл 90-120 дақиқани ташкил этади ва тун давомида 4-5 марта такрорланади.
2. Миядаги барча чиқиндилар чиқариб ташланади
Тадқиқот маълумотларига кўра, уйқу вақтида чиқиндиларни чиқариб ташлаш тизими ишга тушади. Мия орқали орқа мия суюқлиги тезроқ ҳайдалади. Шу тариқа заҳарли моддалар йўқотилади. Масалан, бир кун давомида тўпланадиган молекуляр чиқинди Альцгеймер касаллиги ва деменцияга олиб келиши мумкин.
3. Янги маълумотлар хотирада сақланади
Уйқу вақтида мия маълумотни қисқа муддатлидан узоқ муддатли хотирага жойлаштиради. Шунинг учун ҳам уйқу ўқиш-ўрганиш учун муҳим. У олинган ахборотни кейинчалик фойдаланиш учун мустаҳкамлашда ёрдам беради. Шундай экан, агар имтиҳон топширишингиз керак бўлса, туни бўйи маълумотни ёдламасдан тўйиб ухлаб олган маъқул.
4. Вақтинчалик ҳаракатланиш қобилиятини йўқотамиз
Тезкор уйқу фазасида мия ҳаракат учун масъул бўлган нейронларни ўчириб қўяди. Бундай вақтинчалик фалажлик хавфсизлигимиз учун зарур. Айнан шу сабабли тепмаймиз, ҳаракатланмаймиз ва тушдаги воқеаларни ҳаракатларимизда такрорламаймиз. Бу ҳолат одатда 20 дақиқага яқин давом этади.
5. Мия қувват захирасини тўлдиради
Тўғри ишлаш учун жами организм ва хусусан, мия учун уйқу етарли миқдорда бўлиши лозим. Бу ҳолат тўйиб ухламаганимизда нима учун ортиқча истеъмол қилишингизни тушунтириши мумкин. Уйқу етишмаганида очлик гормони – грелин кўпроқ ажратилади. Мазкур вазиятда калорияли маҳсулотлар ва нон каби оддий углеводларни ейиш истаги пайдо бўлади.
6. Биздаги ҳаракатланиш кўникмалари автоматлаштирилади
Тезкор уйқу вақтида мия олинган ҳаракатланиш кўникмаларини мустаҳкамлайди. Ҳаракат ҳақидаги маълумот миянинг чакка қисмига келиб тушиши билан у ҳақида ўйлашимиз шарт бўлмай қолади. Сиз уни автоматик тарзда бажарасиз. Шунинг учун агар машинани яхшироқ бошқариш, рақс тушиш ёки теннис ўйнашни истасангиз, узоқроқ ухланг.
7. Муҳим қарорларни қабул қиламиз
Иккита йўлдан бирини танлашда қийналиб, иккиланаётган бўлсангиз – ухлаб олинг. Тадқиқот натижаларига кўра, миямиз уйқу вақтида мураккаб муаммоларни қайта ишлайди. Уйғонишингиз билан қарорларни қабул қилиш осон кечади.
8. Реалликдан узоқлашамиз
Чуқур уйқу фазаларида мия атрофдаги оламдан узилади. Уйқудаги суҳбат ва юриш ҳолатлари ана шу билан изоҳланади. Америка уйқу муаммолари миллий жамғармасининг маълумотларига кўра, узоқ вақт давомида тўйиб ухламасак, ғайритабиий хулқ-атвор эҳтимоли ортади. Шундай экан, 7-8 соат ухлашга ҳаракат қилинг.
9. Ижодий салоҳиятимиз ортади
Илҳом излаяпсизми? Берклидаги Калифорния университети олимлари айтишича, мия уйқу вақтида маълумотлар ўртасидаги бир-биридан узоқлашган боғлиқликларни пайқашни бошлайди. Кундуз куни биз уларни сезмаймиз. Уйқудан кейин тажриба иштирокчилари ижодий ечимларни 33 фоизга кўпроқ топишган.
Юқоридаги маълумотлар уйқунинг ҳаётимиздаги аҳамиятини акс эттиради. Шундай экан, ишингиз қанчалик кўп бўлса ҳам тунда 7-8 соат ухланг. Бу инсон организмининг тўлақонли фаолияти учун жуда муҳим. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади