07:45 / 15.06.2019
3 459

Тадқиқот натижаси: алкоголнинг ҳар қандай миқдори инсультга олиб келади

Тадқиқот натижаси: алкоголнинг ҳар қандай миқдори инсультга олиб келади
Ҳаттоки, кичик миқдордаги спиртли ичимлик ҳам қон босимини кўтариб, инсультнинг юзага келиш хавфини оширади, деган хулоса ҳавола қилинади нуфузли Ланcэт журналида эълон қилинган йирик тадқиқотда.

Бунга қадар кунига ичилган оз миқдордаги алкоголь киши саломатлигига зиён етказмайди, деб ҳисоблаб келинар эди.
BBC маълум қилишича, Буюк Британия ва Хитой олимлари 10 йил давомида 500 минг нафар хитойликни кузатганлар.

Олимларга кўра, тадқиқот натижалари барча миллатларга мос тушади. Олимлар мазкур натижаларни алкоголнинг танага тўғридан-тўғри салбий таъсирини намоён қилувчи энг асосий далил сифатида тасвирлаган.

Кўп ичишнинг зарари тиббиётга узоқ вақтдан бери маълум эди, аммо баъзи тадқиқотлар кам миқдордаги алкогол саломатлик учун фойда келтириши мумкин, деган хулосага келган. Бироқ мазкур тадқиқот ҳеч қайси миқдордаги ичкилик хавфсиз эмаслигини кўрсатган.

Тадқиқотда нима дейилади?
Тадқиқотни олиб борган Оксфорд, Пекин университетлари ва Хитой Тиббий Фанлар Академияси олимлари қуйидаги хулосаларни тақдим қилган:

- кунига бир ёки икки марта алкогол ичиш инсульт хавфини 10-15 фоизгача оширади;
- кунига тўрт марта ичиш инсульт хавфини 35 фоизга қадар оширади.

Тадқиқотда бир марталик ичкилик қуйидагича тавсифланган:
- кичик бокалдаги вино;
- бир шиша пиво;
- бир марта кўтаришга етувчи бошқа спиртли ичимликлар.

Тадқиқот давомида оз миқдорда ичилган вино ёки пивонинг саломатлик учун ҳеч қандай фойда келтириши исботланмаган.

Нега айнан хитойликлар кузатилди?
Шарқий Осиё алкоголнинг таъсирларини ўрганиш учун қулай жой саналади.

Хитойда кўплаб одамлар ичишдан қайтарувчи қадимий генлар комбинациясига эга. Ушбу генлар алкоголга нисбатан ёқимсиз реакция юзага келишига таъсир қилади. Шу сабабдан хитойлик эркакларнинг учдан бир қисми ичмайди. Жуда кам аёллар алкогол истеъмол қилиши мумкин.

Олимларнинг маълум қилишича, генетик бичимига қараб ичувчилар ва ичмайдиган одамларнинг саломатлигини қиёслаш билан алкоголнинг бевосита асоратларини аниқ ўрганиш мумкин.

Ғарбликларда бундай генларнинг мавжуд эмаслиги туфайли ўхшаш тадқиқотни бошқа ерда ўтказишнинг имкони бўлмаслиги мумкин.

Бошқа экспертлар нима дейди?
Кембриж университетидан доктор Стивен Бержес юқорида тилга олинган тадқиқотнинг айрим чекловлари борлигини айтади – унда фақатгина Хитой аҳолиси ўрганилган ва асосий эътибор винога эмас, балки спиртлар ҳамда пивога қаратилган.

Бироқ доктор Бержес тадқиқот ўзида сўнгги ўн йилликларда ўтказилган бошқа кўплаб илмий ишлар натижаларини ўзида акс эттирганини таъкидлайди:

«Инсульт хавфи истеъмол қилинган алкогол миқдорига монанд равишда ошиб бораверади».

Кембриж Университетидан бошқа бир профессор Девид Спигелҳалтер тадқиқот билан танишиб чиққанидан сўнг ўзида иккиланиш пайдо бўлгани ҳақида сўзлайди:

«Мен доимо меъёрида ичилган алкоголнинг юрак-қон томир хасталикларига сабаб бўлмаслигига қатъий ишонар эдим, энди бу борада шубҳага бориб қолдим».

Манба: ЎзА

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тадқиқот натижаси: алкоголнинг ҳар қандай миқдори инсультга олиб келади