date

Бўстонлиқда Тян-Шан қўнғир айиғи ҳалок бўлди

Бўстонлиқда Тян-Шан қўнғир айиғи ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Бўстонлиқда айиқни ваҳшийларча ўлдиришди” мазмунидаги хабарлар бўйича текширув ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигининг Қоронғу-тоқай бўлими ҳудудида бир дона Тян-Шан қўнғир айиғи тахминан 70–80 метр баландликдан қоядан йиқилиб тушгани аниқланган.

Айиқнинг нобуд бўлиш сабаблари Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти экспертлари томонидан ўрганилади. Хулоса чиққунга қадар айиқ жасади Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида вақтинча сақланади.

Экспертиза натижаларига кўра, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.

Тошкент вилояти Экология бошқармаси ушбу ҳолатни ўз назоратига олгани маълум қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бўстонлиқда Тян-Шан қўнғир айиғи ҳалок бўлди