Сўнгги бир сутка ичида Россия қўшинлари Запорожье вилоятида жойлашган 17 та аҳоли манзилига қарийб 700 марта ҳужум уюштирди. Оқибатда 49 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олди.
Бу ҳақда Запорожье ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Фёдоров ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, рус қўшинлари Железнодорожье, Новоселивка, Успенивка ва Мала Токмачка посёлкаларига ўн марта ҳаводан зарба берган. Шунингдек, турли моделдаги 496 дрон Новомйколаивка, Балабине, Камйшевака, Червонолеское, Червонодипов, Шчербаки, Новоданиловка, Мала Токмачка, Зелене ва Чаривне ҳудудларига йўналтирилган.
Фёдоров таъкидлашича, уй-жойлар, шахсий мулк ҳамда инфратузилма объектларига етказилган зарар бўйича 396 та мурожаат қайд этилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар