Туркияда қидирувда бўлган 3 ўзбекистонлик депортация қилинди
1 дақиқа ўқиш542

Туркияда халқаро қидирувда бўлган 3 нафар ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди, деб Kursiv Media Истанбулдаги Бош консулликка таяниб хабар берди. Бу чора Ўзбекистон ва Туркия ИИВларининг ҳамкорликдаги иши натижасида амалга оширилди.
Қайтарилганлар орасида фирибгарликда айбланаётган бир аёл ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳамда божхона қоидаларини бузишда гумонланаётган икки эркак бор.
Фирибгарликдан жабрланганларга Ўзбекистон ИИВ, унинг ҳудудий бўлимлари ёки Истанбулдаги Бош консулликка мурожаат қилиш тавсия этилди.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…