Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова таъкидлашича, Ғарб айрим сиёсий ҳаракатлар орқали Россия ва Қозоғистон халқлари ўртасидаги яқин муносабатларга путур етказишга уринмоқда. Бироқ унинг сўзларига кўра, икки давлатни асрлар давомида боғлаб турган тарихий ҳамкорлик ва биродарлик бу каби уринишларни йўлдан қайтариб келмоқда.
“ОАВ орқали халқлар воқеалар ҳақида тўғри тасаввур ҳосил қилиб, турли урф-одат ва қадриятларни яқиндан англамоқда. Аммо бугунги замонда алоҳида кучлар бизнинг ришталаримизни узишга ҳаракат қилмоқда. Улар бизга ёт ғояларни сингдириш, авлодлар орасидаги биродарликни заифлаштириш ниятида. Бироқ умумий тарихимиз, қон билан қоришган ўтмиш ва умумий қадриятларимиз бизга ҳар қандай босимга қарши тура олиш кучини берган”, — деди Захарова Россия-Қозоғистон медиа форумида.
Унга кўра, икки давлат ўртасида турли гуманитар лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, журналистлар ҳам ягона ахборот майдонини шакллантириш орқали иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!