date

Нетаньяҳу нутқи оммавий бойкотга айланди

Нетаньяҳу нутқи оммавий бойкотга айланди

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяҳунинг БМТ Бош Ассамблеясидаги 41 дақиқа нутқи мазмунидан кўра, унинг бошланишидан олдин юз берган воқеа билан кўп муҳокама қилинди. Йирик мамлакатлар ва кўплаб араб давлатлари нутқ бошланиши билан зални тарк этди ёки умуман қатнашмади.

Исроил маълумотига кўра, жами 77 давлат делегацияси нутқ пайтида йўқ эди. Улар орасида Миср, Урдун, Ливан, Сурия, Саудия Арабистони, Туркия, Эрон ҳамда Ўзбекистон ҳам бор. Покистон вакиллари эса залдан чиқиб кетиб, четда туриб нутқни эшитгани қайд этилди.

Шу билан бирга, 2020 йилда “Иброҳим келишувлари”га қўшилган БАА ва Баҳрайн делегациялари нутқни тинглаш учун ўринларида қолди. Бу Ғазодаги уруш ва Ғарб соҳилидаги ҳудудларни аннексия қилиш чақириқларига қарамай содир бўлди.

Кўплаб ОАВлар бўш қолган зал суратини асосий хабар сифатида ёритди. Эрон олий раҳбари Али Хоманаий ҳам ушбу суратларни тарқатиб, Исроилни “энг нафратли ва яккаланган режим” деб атади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нетаньяҳу нутқи оммавий бойкотга айланди