22:32 / 12.08.2019
4 388

Қайси ичимликлар тишларни емиради?

Қайси ичимликлар тишларни емиради?
Шакар ўрнини босувчи — ксилит, эритрит, стевия каби сунъий бирикмалар тиш емирилишига сабаб бўлар экан.

“International Journal of Environment and Health” журналининг ёзишича, Польшанинг Варшава тиббиёт университети ходимлари томонидан ўтказилган тадқиқот хулосаси шундай.

Аввалроқ Австралиянинг Мельбурн университети тадқиқотчилари таркибида кислотали қўшимчалар (лимон ва фосфор кислотаси) бўлган ичимликлар тиш эмалини 30 — 50 фоиз юмшатишини аниқлаган эдилар. Бундан маълум бўладики, уларнинг шакарсиз тури ҳам шакарлилари сингари тишларга бирдек зарар етказади.

Шу ўринда бундай ичимликларни ичиш керак эмасми, деган савол туғилади. Шифокорлар уларни истеъмол қилгандан сўнг дарҳол тиш тозаламасликни маслаҳат беришмоқда. Нега деганда, юмшаган тиш эмали қаватига тиш чўткаси зарар етказиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қайси ичимликлар тишларни емиради?