
Украина футбол ассоциацияси президенти Андрей Шевченко, собиқ "Милан" ва "Челси" клублари футболчиси, жаҳон чемпионати саралаши плей-офф босқичи қуръаси натижалари бўйича ўз фикрларини билдирди. Украина март ойида Швеция билан тўқнашади, ғолиб жамоа эса Польша ёки Албания билан мусобақанинг финал босқичига йўлланма учун баҳс олиб боради.
"Плей-офф босқичига чиққан барча жамоалар кучли. Аммо бизга энг кучлиларидан бири - Швеция рақиб бўлди.
Шунинг учун жиддий тайёрланишимиз керак. Агар турнирга чиқмоқчи бўлсак, даражамизни оширишимиз зарур", - деди Шевченконинг сўзларини Football 24 нашри келтиради.
Саралаш гуруҳида Украина Франциядан кейин иккинчи ўринни эгаллади ва сўнгги турда Исландияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.