13:00 / 05.09.2019
3 389

Невроз қандай аниқланади ва у билан нима қилиш керак?

Невроз қандай аниқланади ва у билан нима қилиш керак?
Ташвишланишдан келиб чиқувчи баъзи ҳолатлардан нонушта, тушлик ва кечки овқат асраши мумкин.

Вақти-вақти билан асабийлашиб туриш бу жуда ҳам табиий ҳолат. Сизни аэропортга элтиши керак бўлган такси кечиккан вақтда ўзингизни қўлга олишингиз, албатта, қийин бўлади. Ёки фарзандингиз ўзининг биринчи учрашувида ушланиб қолган пайтда қўрқинчли кечинмалар бошдан ўтади. Келажакдаги карьера учун муҳим аҳамиятга эга бўлган суҳбат олдидан ҳаяжонланиш ҳам бунга яна бир мисолдир.

Бироқ баъзи инсонларнинг хавотирланиши ортишига сабаб керак эмас. Мияга ўрнашиб қолувчи салбий фикрлар ўз-ўзидан бошда айлана бошлайди ва баъзан ҳаёт сифатини жиддий пасайтиради. Айнан шу ҳолат невроз деб аталади. Ёки аниқроқ қилиб айтганда — невротик хатти-ҳаракатлар.

Невроз нима?
Аввало, бу ташхис эмас. Бу аллақачон аниқланган.

«Невроз» атамаси 1790-йиллардан бошлаб жуда фаол қўлланиб келинмоқда ва айниқса бу машҳурликка ўзининг бутун психоанализ изланишларини шу асосида қурган Зигмунд Фрейднинг енгил қўли сабаб бўлган дейиш мумкин. ХХ аср психиатр ва психотерапевтлари ваҳима ошиши, фобиялар, жазава, кучли тушкунлик билан алоқадор бўлган турли хилдаги психик, ҳиссий-эмоционал ва жисмоний ҳолатларни ушбу сўз билан ифодалашган. Бироқ, невроз 1994 йилда янгиланган «Руҳий бузилишларга оид ташхис ва статистик қўлланма»сида (DSM‑IV DSM‑IV ) мустақил ташхислар қаторидан олиб ташланган.

Замонавий олимлар атамани ўта мужмал ва эскирган деб ҳисоблашади.
Невроз аломатлари эса ваҳимали бузилишларнинг бир қисми деб қаралади. Ҳар ҳолда шунда невротик хатти-ҳаракатларни мукаммал аниқлаш мумкин бўлади.

Неврозни қандай пайқаб олиш мумкин?
Невротик ва соғлом ҳаракатларни ажратиб турувчи кичик фарқ — реакция тезлиги. Неврозда улар шунчалар шиддатли бўлади-ки, шахсий ҳаёт ва кундалик иш фаолиятига аралаша олади.

Бундан ташқари, бу турдаги реакциялар ҳатто бир қарашда беғубор туйилган ҳолатларда ҳам юзага келади.
Американинг WebMD тиббиёт нашри экспертлари соғлом ва невроз ўртасидаги фарқни сезишга имкон берувчи бир нечта намуналар келтиришган.

1. Шахсий куч ва имкониятларга ишонмаслик
Норма: сиз қийин ва муҳим бўлган лойиҳа устида иш олиб боряпсиз, дедлайн (белгиланган муддат) ёдингизга тушди ва ишни ўз вақтида тугаллашингиз зарурлиги ҳақида хавотирланасиз.

Невроз: сиз доимо дедлайн ҳақида ўйлайсиз ва «Биз улгурмаймиз, бу муддатга тугаллаш қўлимиздан келмайди» деган фикрдан чексиз азоб чекасиз. Ҳаттоки на сизнинг, на сизнинг ҳамкасбларингизнинг вазифаси оғир эмаслиги ва олдингизда ҳали вақт етарли экани ҳам сизни тинчлантира олмайди.

2. Асабийлик ва нотинчлик
Норма: самолётга кеч қолмаслик учун аэропортга парвоздан 2 соат олдин етиб боришни маъқул кўрасиз.

Невроз: сиз «эртароқ боришим керак, билиб бўладими?» каби ҳаракат қиласиз ва рўйхатга олиш бошланишидан 2-3 соат олдин етиб борасиз. Шунга қарамасдан, кўзингизни маълумотлар таблосидан узмайсиз ва ҳар 10-20 дақиқада аэропорт ходимларини рейсингиз ўз вақтида учиши аниқми ёки йўқлиги борасида қайта-қайта саволга тутасиз.

3. Ишонч ва шахсий баҳо билан боғлиқ муаммолар
Норма: собиқ турмуш ўртоғингиз сизга хиёнат қилган ва эндиликда янги муносабат қуришга ишончсиз қарайсиз.

Невроз: сиз доимо янги турмуш ўртоғингизга шубҳа билан қарайсиз. Унинг телефонини текширасиз, кичик кечикишларда ҳам 10 марта қўнғироқ қиласиз, қарши жинс вакиллари/вакилалари билан дўстлик ришталарини давом эттирганда жанжаллар келтириб чиқарасиз. Сўнгра, албатта, ўзингизни тутиб туролмаганликда айблайсиз. Аммо рашк хуружлари яна ва яна қайтарилади, ўзингизни тийишни уддалай олмайсиз.

Невроз қаердан пайдо бўлади?
Баъзида невротик хатти-ҳаракатлар шунчаки сизнинг туғма характерингиз кўринишлари ҳисобланади, бу невротик шахсият тури деб аталади. Бундай одамлар стрессга кўпроқ бериладилар. Психологик тестлар орқали невротик шахсият турини аниқлаш жуда осон.

Лекин невроз туғма бўлмаган ва психик бузилишлар натижасида орттирилган бўлиши ҳолатлари ҳам мавжуд.

Уларга қуйидагилар мансуб:
- умумлашган ташвишланиш бузилиши;
- тушкунлик;
- социофобия;
- обсессив-компулсив бузилишлар;
- ваҳимага оид бузилишлар;
- жароҳатдан кейинги стрессли бузилишлар.
Ушбу ҳолатларнинг ҳар бири ўз сабабларига эга. Даволаш усуллари ҳам ҳар хил.

Невроздан халос бўлиш учун нима қилиш керак?
Авваллари невроз белгиларисиз, умуман бошқа инсон бўлиб яшаб, эндиликда бирдан пайдо бўлувчи салбий фикрлар яшашингизга халақит қилаётган бўлса, терапевтга кўринишингиз керак. Мутахассис айнан қайси жароҳатловчи воқеа невротик бузилишлар ривожланишига олиб келганини аниқлайди ҳамда сизга ваҳима билан курашишга ёрдам беради.

Қолаверса, невроз содир бўлиши жуда кучли бўлмаса, муаммони хонаки усуллар билан ҳал қилишга ҳаракат қилиб кўриш мумкин.

1. Очиқ ҳавода кўпроқ сайр қилинг
Ҳеч бўлмаганда кунига 30 дақиқа. Ҳаттоки 15 дақиқалик сайр ҳам ўзингизни яхшироқ ҳис қилишингизга кўмаклашади.

2. Яқин инсонлар билан суҳбатлашинг
Қулфланиб олманг! Туғишганлар ва дўстларингизга айнан нима сизни асабийлашишга мажбур қилаётгани ҳақида гапиринг. Сизни қийин дақиқаларда қўллаб туришларини илтимос қилинг.

3. Кунига 8 соатдан кам ухламанг
Уйқуга тўймаслик безовталик ва стрессни оширади.

4. Кофеин ва алкогол истеъмолини чекланг
Улар ҳам сиздаги хавотир ва ҳиссий қўзғалишни оширади.

5. Тўлақонли ҳаракат қилинг
Ваҳима билан курашиш учун мияга қувват зарур. Нонушта, тушлик ва кечки овқатни ўтказиб юбормасликка ва жиддий парҳезларни рад этишга ҳаракат қилинг.

6. Ўз хавотирларингизни қайта таҳлил қилинг
Бу ҳар доим қийинчилик туғдирса ҳам, салбий хаёлларни ёқимлисига алмаштиришга ҳаракат қилинг. Ўзингиздан сўранг: тадбир энг ёмон сценарийда ўтади деб хавотирланишингизга нима мажбур қиляпти? Бунга жиддий сабаблар борми? Масалан, дедлайнни ўтказиб юбордингиз дейлик, хўш, нима бўлади? Ер остин-устун бўлмаса керак, янги тажриба эса келажакда ўз кучингизни тўғри баҳолашингизга ёрдам беради.

7. Барча невротик нохуш ҳодисаларни ёзиб чиқинг
Бу безовталик янада кучаядиган вазиятларни таҳлил қилишга ёрдам беради. Қонуниятларни пайқаб, ўхшаш ҳолатлардан қочишингиз мумкин.

Аммо диққатингизни қаратинг! Агар юқоридда санаб ўтилган чоралар ёрдам бермаса ва ташвишланиш тинч яшашингизга худди аввалгидек халақит қилса, психотерапевтга албатта мурожаат қилинг. Психик ҳолатлар ўсиши мумкин. Уларни эрта босқичларида енгиш осонроқ.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Невроз қандай аниқланади ва у билан нима қилиш керак?