
Сувнинг ҳаддан кўп истеъмоли оқсилнинг парчаланиши даражасини оширади ва организмдан витаминлар ҳамда фойдали микроэлементларнинг ювилиб кетишига олиб келади. Бундан ташқари, бунда юрак-томир ва сийдик чиқариш тизими зўриқади. Бу ҳақда россиялик мутахассис, тиббиёт фанлари доктори Алла Погожева маълум қилди.
Мутахассис суюқлик истеъмоли меъёри кунига 2,5 литрни ташкил қилишини эслатиб ўтган. Бу ҳажмдан бир литрини овқатланиш вақтида турли маҳсулотлардан оламиз, қолгани эса эркин суюқлик, мисол учун шўрва ва сут ҳисобига тўлдирилади.
“Қаттиқ егуликда бўлмаган ушбу ичимликлар, шунингдек, қаҳва, қора чой ва бошқалар рацион таркибига эркин суюқлик кўринишида киради ва кунига 1500-2000 млни (6-8 стакан) ташкил қилиши лозим”, деб айтган Погожева.
Олиманинг таъкидлашича, ичимликлар таъми ҳам муҳим роль ўйнайди. Мисол учун, нордон морслар, кўк чой, квас ва мевалардан тайёрланган ичимликлар сўлак ажралишини қўзғатиб, ташналик ҳиссини камайтиради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар