08:57 / 23.03.2020
7 556

Кўп терлаш касалликми? (Мутахассис жавоби)

Кўп терлаш касалликми? (Мутахассис жавоби)
— Жуда ҳам кўп терлайман. Ҳаво иссиқми ёки совуқми бунинг аҳамияти йўқ, терлайвераман. Шу сабабли ўзимни қийнамай секинроқ юришга ҳаракат қиламан. Чунки бироз тезроқ харакат қилсам бас — аъзои баданимдан тер қуйилиб чиқаверади. Бу қандай касаллик белгиси бўлиши мумкин ва қайси шифокорга мурожаат қилишим керак?

— Кўп терлашингизнинг сабабларини аниқлаш учун бир неча мутахассис шифокорлар кўригидан ўтишни маслаҳат берамиз. Чунки кўп терлашингизга сабаб бўлаётган касалликни аниқлаш лозим бўлади. Ҳа, айнан касалликни! Тиббиётда гипергидроз деб аталувчи кўп терлаш аслида бир қатор касалликлар сабабли юзага келиши мумкин. Масалан:

-гормонал мувозанатнинг бузилиши;
-қаттиқ асабийлашиш, стресс, ҳаяжон, хавотир;
-оғир жисмоний машқлар, мушаклар зўриқиши;
-нотўғри тери парвариши;
-нотўғри овқатланиш (алкогол, ёғли ва аччиқ овқатлар истеъмол қилиш);
-юқумли касалликлар:
-эндокрин касалликлари, зарарли шишлар;
-марказий нерв системасининг ҳар қандай патологияси;
-қандли диабет;
-томирларнинг варикоз кенгайиши;
-қалқонсимон без касалликлари гипергидроз
сабабчилари бўлиши мумкин.
Бу касалликлардан маълум бўладики, сиз эндокринолог, невролог, терапевт, дерматолог каби мутахассисларга мурожаат қилишингиз ва уларнинг тавсияси билан бошқа мутахассис шифокорлар кўригидан ҳам ўтишингиз керак бўлади. Ҳозирда гипергидроз дерматология клиникаларида замонавий муолажалар ёрдамида даволанмоқда.
Ҳаво ўт­казадиган, табиий матодан ишланган кийимлар кийишни тавсия этамиз. Чунки синтетик ва шун­­га ўхшаш нотабиий матолардан тикилган кийимлар муаммонгизни янада кучайтириб юборади. Энг муҳим шартлардан яна бири шўр, аччиқ, қо­вурилган таомлардан воз кечинг, қора чой, қаҳ­­ва, спиртли ичимликлар истеъмолидан сақланинг.

[center]

Гап гипергидроз ҳақида кетар экан ортиқча вазн муаммосига тўхталмай илож йўқ.

Вазни оғир кишилар озғин одамларга қараганда бу муаммодан кўпроқ азият чекишади. Ортиқча вазн ту­­файли қон айланиши бузилади ва бунинг оқибатида терлаш жараёни ку­чаяди. Балки сиздаги муаммо бевосита ортиқча вазн (семизлик) билан боғлиқдир?!

Гипергидрозда тер безлари ҳаддан ташқари фаол ишлай бошлайди. Тер безларининг фаоллашувига эса, албатта, бирор касаллик сабабчи бўлади. Шундай экан, сизга яна бир марта мутахассис шифокорларга мурожаат қилишни ва бу ишни ортга сурмасликни маслаҳат берамиз.

Манба: Avitsenna.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўп терлаш касалликми? (Мутахассис жавоби)