Фото: «vapeadept.ru»
Вазн ташлашга ростдан ҳам киришган инсон ундан қандай халос бўлиш ҳақида атрофдан маслаҳат олиш билан вақт ўтказмасдан, бунинг учун ёлғиз ўзи ишга киришиши зарур. Бунинг учун аввал калит саволларга жавоб бериш керак. Масалан, «Охирги вақтларда ниманинг ҳисобига вазн йиғиляпти?» ва «Вазн ташлаш учун одатдаги рациондан қандай маҳсулотни чиқариш керак?». Кейинги қадамда эса овқатланиш ва турмуш тарзига бўлган муносабатни ўзгартириш керак.
Калория миқдорини камайтириш керак
Балансли овқатланиш эҳтиёткорлик билан ёндашишни талаб қилади, аммо умуман олганда озиш илми оддий аксиомага асосланади: овқатни кам ейишдан кўра кўпроқ калория сарфлаш афзал. Вазн ташлашнинг энг асосий сири енгил менюга ўтиш. Яна бир бор таъкидлаш керакки, калориялардан халос бўлишнинг энг самарали усули уни қандай маҳсулотлар орқали етиб келишини аниқлаш орқали бартараф этилади. Ортиқча вазн билан курашиш учун аввал парҳезни қайта кўриб чиқиш керак.
Парҳез қилиш машқлардан кўра самаралироқ
Ҳар қандай овқатланиш мутахассисидан сўраш мумкин. Вазн ташлашда парҳез қилиш 80 фоизни, жисмоний ҳаракат эса 20 фоизни ташкил этади. Спорт билан шуғулланиш модда алмашинувини яхшилайди, калорияни камайтиради ва соғлиқ учун жуда фойдали, аммо вазнни камайтиришда ҳеч қандай сеҳр кучи йўқ. Икки километрлик масофага югуриш, тахминан, шарлотка бўлагидан ҳам кичикроқ калорияни камайтиради. Бундан ташқари, жисмоний машқлар иштаҳани кучайтириши ҳисобига калория миқдорини озайтиради.
Агар ҳар куни спорт билан шуғуллангандан сўнг уйга бориб, кучлироқ таом тановул қилинса, машғулотнинг кучи нолга тенг бўлади, чунки чарчаган организм енгил салатларга қаноат қилмайди. Оғирликни йўқотиш учун кунни енгил бошлаш, вақтида жисмоний ҳаракат , тўғри овқатланиш ва кечки овқатга тайёргарлик кўриш керак.
Мажбурлаш билан иш битмайди
Одатда ҳар қандай мақсадга эришишда ният қилиш энг муҳим ҳисобланади. Ортиқча вазндан халос бўлиш учун ҳам организмни қийнаш ёки мажбурлаш асло мумкин бўлмаган иш. Шунчаки соғлом ва фойдали одатларни ривожлантириш зарур, самимий истак билан парҳез қилиш юқори натижага эришишга ёрдам беради.
Рационга янгича ёндашишдан аввал ҳар бир киши дуч келиши мумкин бўлган тўсиқлар мавжуд. Ортиқча овқатланиш ҳиси миллионлаб йиллар аввал ҳам мавжуд бўлган. Ошқозонни тўлдириш, албатта, иқтисодий томонга ҳам бориб тақалгандан сўнг сифатсиз ва арзон озиқ-овқатлар истеъмоли кўпаяди. Аммо имконсиз нарсанинг ўзи йўқ, ирода ва хоҳиш бўлса кифоя. Барчасининг уддасидан чиқиш мумкин.
Эски одатлар вазн ташлашга халақит беради
Вазият ўрганилиб, кунлик овқатланиш таҳлил қилинганидан сўнг керагидан ортиқ ейиш одати пайдо бўлади. Масалан, куннинг аксарият қисмида овқатдан чекланиб, кечга бориб унинг аксини бажариш мумкин. Ёки енгил егуликларни ҳам вазн орттирмаслик гумони билан истеъмол қилиш кузатилади. Сериал томоша қилиб ейиш ёки ширинлик, музқаймоқни кўрганда тўхташ сигналига аҳамият бермаслик ҳолатлари учрайди.
Шубҳасиз, услубни ўзгартирадиган вақт келди. Шакар, крахмал, қайта ишланган овқатларни камайтириш керак. Кўпроқ сабзавот, ўтлар, ёнғоқлар ва меваларга устунлик бериш тавсия этилади. Гўштдан қисман воз кечиш, товуқ ва балиқ гўштини менюга киртиш самара беради.
Озиқ-овқат хобби эмас, қувват манбайи
Айримлар овқатланишни куннинг энг муҳим бўлган қисми деб билади. Аслида бундай эмас, озиқ-овқатга шунчаки қувват манбайи сифатида қараш керак. Кун давомида телевизор ёки смартфон билан овора бўлмасдан, сайр қилиш, уйдан чиқиш ва ошхонадан узоқроқ бўлиш керак. Ширинлик ёки бошқа егулик тановул қилишни истаган пайтда фойдали маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?