Фото: Cosmopolitan
«Парфюмер» романининг бош қаҳрамони ўзига ишонган эди: ким хушбўй ҳид тараца, у одамларнинг қалбига ҳам эгалик қилади. Ифорлар чиндан ҳам кўп нарсага қодир, ўзни ифода этишга ёрдам беради, завқлантиради, ҳатто йўлдан оздириши ҳам мумкин. Бунинг учун, албатта, ҳар ким ўзига тегишли ифорни топиши керак.
Фото: Cosmopolitan
Одатда чаққон аёллар ҳар бир фасл учун мослаб атир танлайди. Танлаш ҳам осон иш эмас. Яхшиси, қандай танлаш, улардан фойдаланиш сирлари ва сақлаш усуллари ҳақида батафсил малумотга эга бўлинг.
Парфюмларни соғлом ҳолатда танлаш керак
Ушбу воситаларни харид қилиш чоғида инсоннинг саломатлиги меъёрида бўлиши керак. Масалан, бош оғриғи, тумов ва бурун битиши каби ҳолатларда танловни бироз кейинга қолдирган маъқул.
Фото: Cosmopolitan
Ифор таралишига имкон бериш керак
Атир танлашда уни терига сепиб, бироз кутишга тўғри келади. Сабаби у қўлланилгандан сўнг ифор концентрацияси жуда юқори бўлганидан, дарҳол ўткир ҳид буринга урилади. 5 дақиқадан сўнг эса атирларнинг ҳақиқий ифори сезила бошлайди.
Ифорни ўзингизда ҳис этишга қўрқманг
Кўпчилик аёлларда кузатиладиган ҳолат. Масалан, бошқа бировдан келаётган атир ҳиди ёқимли туюлади. Аммо ўзида қўлланилганда, бунинг акси рўй беради деб ўйлайди. Бу шунчаки ҳолатга кўникишдан иборат. Аслида қандайдир ифордан завқланишнинг ўзи яхши аломат.
Фото: Cosmopolitan
Атирларни фақат тери қисмига сепиш лозим
Одатда либослар устидан атир сепиш одатга айланган. Кийим матоси эса кун давомида турли хил ҳидларни ўзида сақлаб қолади ва атир ҳиди билан аралашиб кетади. Атир танлашда ҳам, албатта, мато устига эмас, тери юзасига сепиш ва ҳидлаб кўриш тавсия этилади. Шунингдек, ҳар бир инсоннинг ўзига монанд ифори мавжуд, у атир билан аралашиб ўзига хос хушбўй яратди.
Меъёрни унутмаслик
Кун давомида атирдан 1-2 марта фойдаланиш тавсия этилади. Айримлар ҳар бир соатда атир сепавериб, ўзидан келаётган ҳид билан ҳам атрофдагиларнинг эътиборини тортади. Баъзи ҳолларда эса суҳбатдошни ҳам ноқулай аҳволга солиши мумкин.
Атирни тўғри сепиш қоидаси
Агар ифорни кўпроқ сақлаб туриш керак бўлса, уни бўйин ва сочларга қарата сепиш керак. Шунингдек, уни ҳаво оқимига сепиб, ҳосил бўладиган томчилар остида туриш ҳам яхши самара беради.
Атирларни сақлаш қоидаси
Атирларни тўғри сақлаш жуда муҳим. Энг яхши вариант – қоронғи ва салқин жой, лекин ҳаво айланиб туриши керак. Агар атирлар аввалгидан бошқача туюлишни бошлаган бўлса, уни дарҳол музлаткичга қўйиш керак. Тахминан + 5 даражада молекулаларнинг ҳаракатланиш тезлиги ўзгаради ва аввалгидек хушбўйликни яна ҳис этиш мумкин.
Атир сепилгандан кейин қўл билан силаш мумкин эмас
Кўпинча аёллар атирни сепиб, қўл билан силаш янада яхшироқ бўй таратади деган фикрда. Бу, албатта, нотўғри фикр, чунки ишқаланиш туфайли ифор бузилади ва унинг таралиши ўзгаради. Иложи бўлса, атирдан фойдалангандан сўнг уни табиий йўл билан қуришига имкон бериш керак.
Аралаштириш ва тажриба
Агар ювиниш учун мўлжалланган гел билан атирнинг ҳиди аралашади, деб ўйласангиз, адашасиз. Сабаби гелнинг ҳиди узоғи билан ярим соатдан сўнг йўқ бўлади. Ундан сўнг атир сепилса ҳеч қандай аралашма ҳид юзага келмайди.
Ёш, мавсум ва маслаҳат
Парфюмерия худди иккинчи тери қаватига ўхшайди, у яхши ва ёқимли бўлса, инсон ўзини шунча қулай ҳис этади. Мутахассис томонидан ёшга, мавсумга ёки урфга нисбат берилган ҳолда атирлар тавсия қилиниши мумкин. Лекин айнан дид ва сўнгги танлов барчасини ҳал этади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...
Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга борди
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг акаси ишдан олинди
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди
Сенсация: Неймар “Барса”нинг ашаддий рақиби “Реал”га ўтадиган бўляпти