Шундай синдром борми? Китобларда албатта йўқ, бироқ ҳаётда бор. Сўнгги пайтларда 17-20 ёшга етган ўғли ёки қизининг характеридан норози ота-оналар сони кўпайгандек гўё. Мана бу ўғлимни (қизимни) бир кўриб қўйсангиз, характерига тушуна олмай қолдим, егани олдида, емагани ортида, тагига машина олиб бериб қўйганмиз, энг яхши ноутбук ва смартфон бунда, зўр институтга киргизиб ҳам қўйдик, шаҳар марказида ҳашаматли уйимиз, тоғ ён бағрида дала ҳовлимиз бор, уй хизматкори ҳам ёллаганмиз.
Бироқ бу шароитлар негадир ўғлимга (қизимга) тескари таъсир қилаяпти шекилли. Уйда бир иш қилай демайди, қилсаям чала қилади, чиройли ва қиммат кийинишни хуш кўради, кўчадан бери келмайди, хатто овқатланган идиш-товоғини дастурхондан олиб қўймайди, иш буюрсанг ҳафа бўлади, укам ёки опам қилсин дейди, қаттиқроқ койисанг уялмай аразлаб уйдан чиқиб кетади. Ахир менинг ҳам, отасининг ҳам болалиги жуда қийин ўтган, олти болали уйда катта бўлганмиз, катта меҳнатлар эвазига қийинчилик билан шу даражага эришганмиз, бир-биримизга жуда меҳр-оқибатли бўлганмиз.
Ўғлимга (қизимга) қанча меҳр берсак, шунча меҳрли бўлиш ўрнига худбин бўлиб боряпти. Хатто жума намозга қатнайди. Тавба, шунда ҳам ўзгармади. Отаси қаттиққўл бўламан, деб бир-икки маротаба уришиб берган эди, ёнига йўламайдиган бўлди ва ўз соягоҳини ёмон кўриб қолди. Бирор маротаба касал қилмай ўстирганман, бироқ биз касал бўлиб қолсак иши ҳам йўқ.
Айтинг, нега болам шундай, бунга на психотерапевт, на муллага ўқитиш, на буваси ёки бувисининг ўгити ёрдам беради? Биз мурожаат қилмаган одам қолмади. Ахир ёмон тарбия бермаган бўлсак, меҳримизни кўриб-билиб турган бўлса. Нима қилайлик?! Наслимиз ҳам тоза! Нима қилишни билмай қолдим. Бу нима ўзи?! Руҳий касалликми? Тарбиядаги нуқсонми? Бу нима бало ўзи?
Буни мен “Ҳашаматли ҳаёт синдроми” деб атаган бўлур эдим. Асосий сабаби, албатта, бу – тўқ оила!
“Ҳашаматли ҳаёт синдроми” ривожланишига туртки бўлувчи асосий омиллар:
1) Уйда хизматкор сақлаш ва болани меҳнатга ўргатмай катта қилиш;
2) Илк болалик давридан уни ўз ҳолига ташлаб қўйиш;
3) Нопок йўллар билан топилган пуллар эвазига боқиш;
4) Боланинг ҳар бир хархашасини сўзсиз бажариш;
5) Бола олдида ўзаро бахслашавериш;
6) Илк болалик давридан қимматбаҳо нарсаларга ўргатиш ва сотиб олиб бериш;
7) Топиб келинган пулларни боланинг олдида санаш;
8) Ота-онанинг ишдан кеч қайтиши ва ҳ.к.
Хўш нима қилиш керак? Ўғил ёки қиз ақлли-хушли бўлиб ўсиб-улғайсин деб на азоблар билан эришилган ҳашаматли ҳаётдан воз кечайликми энди?
Ҳашаматли ҳаёт синдромини олдини олиш йўллари:
1) Бола уч ёшга тўлгунга қадар Сизга декрет таътили берилдими, ишламанг, вақтингизни бола билан ўтказинг. Болани кўкрак сути билан боқинг, меҳр билан эмизинг. Сут билан нафақат озиқ моддалар, балки Она меҳри ҳам ўтади. Эмиб катта бўлган бола онага ҳам, отага ҳам меҳрли бўлади. Эркак киши эса на ҳомиладор аёл, на бола эмизадиган аёл билан уришмасин, уни ҳафа қилмасин. Бола онанинг қорнида ҳаммасини эшитиб ётади ва миясига ёзиб қўяди. Шунингдек, жанжал пайтида қонда тўпланган адреналин ва бошқа заҳарли моддалар болага йўлдош орқали, туғилгандан кейин сут орқали ўтади.
2) Уч ёшгача бўлган болани қандай тарбиялашни билмасангиз, китоб дўконига боринг. Ҳозир бундай китоблар кўп ва нафақат жисмоний парвариш, балки психологик парвариш ҳақида ҳам;
3) Илк болалик давридан бошлаб қўлини кўксига қўйиб салом беришни ўргатинг ва чиройли қилиб алик олинг;
4) Бола қўлига қошиқ тутишни ўрганган кундан бошлаб, уни меҳнатга ўргатинг ва рағбатлантириб боринг:
а) асалим анавини олиб бер;
б) бўталоғим анави нон ушоқларини чўплай оласанми?
в) қани иштонингни ўзинг кийиб кўрчи;
г) манави нарса ҳалол, мана бу нарса ҳаром ва ҳ.к.
Шуни эсда тутинг: Бола 10-12 ёшгача катталар айтганини қилади, ундан сўнг ўз билганини қилади. Кейинги тарбия – бу кечиккан тарбия. Китоб болани илмли қилса, меҳнат уни тарбиялайди. Шунинг учун болани эсини таниганидан меҳнатга ўргатинг.
Мен “Ҳашаматли ҳаёт синдроми” деган касалликдан фарзандингизни фориғ қилиш йўллари ҳақида аниқ рецепт ёзиб бера олмайман. Бу жуда қийин масала. Бироқ ушбу китобда ҳар хил психотерапевтик усуллар ҳақида ёзганман. Улардан фойдаланиш мумкин. Ҳархолда тарбия фани энг қийин фан эканлигини унутманг. Эрта тарбия, эрта тарбия ва яна бир бор эрта тарбия! Сўзимни буюк мутафаккир Рудакий айтган ушбу мисралар билан тугалламоқчиман: “Гар киши ҳаётдан олмаса таълим, унга ўргата олмас ҳеч бир муаллим”. Шундан ўзингиз хулоса чиқариб олаверинг.
Профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг
“Асаб ва руҳият” китобидан олинди.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
“Асаб ва руҳият” китобидан олинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Қидирувдаги машинага бошқа авторақам тақиб юрилгани маълум бўлди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди