Англия Премьер-лигасининг илк турида Хосеп Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити" "Вулверхэмптон" билан куч синашиб, 0:4 ҳисобида зафар қучди. Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов эса 82-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Ўйиннинг 34-дақиқасида Эрлинг Холанд ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса Тийани Рейндерс чиройли гол уриб, орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида норвегиялик форвард дублни расмийлаштирди. Шунингдек, захирадан ўйинга қўшилган Райан Шерки 81-дақиқада ўз номини таблога ёздирган ҳолда, ҳисобни 0:4 кўринишига келтирди.
Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" навбатдаги учрашувини 23 август куни "Тоттенхэм"га қарши ўтказади. Мазкур ўйин эса Тошкент вақти билан 16:30 да старт олади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар