Муқаддас Каъба эшигининг қимматли ёпинчиғи Ўзбекистонга етказилди

1 дақиқа ўқиш29K
Муқаддас Каъба эшигининг қимматли ёпинчиғи Ўзбекистонга етказилди

Ўзбекистон тарихида унутилмас воқеа юз берди — Саудия Арабистонидан муқаддас Каъбанинг эшигига тегишли ёпинчиқ (кисва)нинг тўлиқ қисми юртимизга олиб келинди. Бу ноёб артефакт Ислом цивилизацияси маркази музейида алоҳида экспозиция сифатида жой олиши режалаштирилмоқда.

Маълумки, Каъба ҳар йили янги кисва билан қопланади. У зиёратчилар учун муқаддас ва руҳий қадрият тимсоли саналади. Шу боис унинг кичик бир парчаси ҳам мусулмон оламида беқиёс аҳамиятга эга ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февралида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилганди. Шу учрашувда давлат раҳбарига Саудия подшоҳи Салмон Ол Сауд томонидан юртимиз халқига бағишланган қимматли ҳадя — муқаддас Каъба кисванинг бир парчаси топширилган эди.

Орадан вақт ўтиб, энди эса бутун эшик қисми, яъни Каъба қопламасининг энг қадрли бўлаги Ўзбекистонга етказилди. Мутахассислар бу воқеани мамлакатимиз тарихидаги муҳим диний ва маданий воқеа сифатида баҳоламоқда. Чунки мазкур артефакт нафақат мусулмонлар учун муқаддаслик рамзи, балки Ўзбекистоннинг Ислом цивилизациясида тутган ўрни ва аҳамиятининг яна бир тасдиғидир.

Ислом цивилизацияси маркази маълум қилишича, ушбу ёпинчиқ музей экспозициясида намойишга қўйилиб, минглаб зиёратчи ва тадқиқотчилар учун очиқ бўлади. У орқали мусулмон дунёси тарихи, муқаддас Каъбанинг аҳамияти ва Саудия ҳамкорлигининг рамзий қиммати янада кенг ёритилади.

Таъкидлаш жоиз, бу ҳадя икки мамлакат ўртасидаги диний ва маданий алоқаларнинг мустаҳкамланишидан далолат беради. Саудия подшоҳлиги ва Ўзбекистон ҳамкорлиги натижасида юртимиз тарихий мероси ва мусулмон цивилизацияси билан боғлиқ экспонатлар янада бойиб бормоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?