Россияда бошига кирган 12 см михдан тирик қолган эркак

1 дақиқа ўқиш254
Россияда бошига кирган 12 см михдан тирик қолган эркак

Россияда ҳайратланарли тиббий ҳолат қайд этилди. Нижний Новгород шаҳрида яшовчи бир эркак бошига узунлиги 12 сантиметрлик улкан мих кириб кетишига қарамай, тирик қолди. Бу воқеа шифокорлар томонидан ҳақиқий мўъжиза сифатида баҳоланмоқда.

Маълумотларга кўра, жарроҳлар операцияни нейрохирургия бўлими мудири Александр Лавренюк ва тажрибали шифокор Павел Смирнов раҳбарлигида амалга оширишган. Амалиёт уч соатдан зиёд давом этган бўлиб, мутахассислар беморнинг бош суягидан михни эҳтиёткорлик билан олиб ташлашга муваффақ бўлишган.

Операциядан кейин беморнинг аҳволи оғир бўлган. У шифохонада жами 53 кун даволанди, шундан 40 куни реанимация бўлимида кома ҳолатида ўтган. Табибларнинг қатъиятли саъй-ҳаракатлари ва узоқ реанимация чоралари натижасида эркак ҳаётга қайтарилди.

Ҳозирда бемор реабилитация жараёнидан ўтмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, у жисмоний ҳолати барқарор бўлиб, секин-аста кундалик ҳаётга қайтмоқда. Шифокорлар эса бу ҳолатни нафақат тиббий муваффақият, балки кучли ирода ва ҳаёт учун курашнинг ёрқин намунаси сифатида баҳоламоқда.

Мутаҳассислар таъкидлашича, мих каби қаттиқ предметнинг бош суягидан ўтиши кўп ҳолларда инсон ҳаётини йўқотишга олиб келади. Бироқ бу ҳолатда кутилмаган мўъжиза юз берди — ҳаётий муҳим аъзолар зарарланмаган ва жарроҳларнинг профессионал иши беморнинг ҳаётини сақлаб қолди.

Табиийки, бу воқеа нафақат Россия, балки бутун дунё тиббиёти тарихида ўзига хос мисол бўлиб қолиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?