date

Аёллар орасида ёлғиз уй харид қилиш оммалашмоқда

Аёллар орасида ёлғиз уй харид қилиш оммалашмоқда

Буюк Британияда ўз уйига эга бўлмаган минг нафар аёл иштирокида ўтказилган сўров натижалари шуни кўрсатдики, замонавий аёллар тобора кўпроқ мустақил равишда кўчмас мулк сотиб олишга интилмоқда. Peopletalk нашри ёзишича, респондентларнинг 37 фоизи шериксиз уй ёки квартира харид қилиш режасига эга.

Шу билан бирга, аёлларнинг 35 фоизи келажакдаги турмуш ўртоғи билан биргаликда уй сотиб олиш ниятида эканини билдирган. Тадқиқотда қайд этилишича, сўнгги йилларда кўплаб аёллар ўз номига ипотека олиш учун мустақил равишда ариза топширмоқда.

Сўров натижаларига кўра, иштирокчиларнинг ярмидан кўпи уй-жой харид қилишга асосий сабаб сифатида мустақиллик ва хавфсизлик ҳиссини кўрсатган. Аёлларнинг 41 фоизи эса уй турини ва хоналар жойлашувини шахсий хоҳишига кўра танлаш имкониятини муҳим деб ҳисоблайди. Яна 36 фоиз аёл учун эса кўчмас мулкка сармоя киритиш энг фойдали инвестиция сифатида баҳоланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Аёллар орасида ёлғиз уй харид қилиш оммалашмоқда